Latest news

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  9 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

«Металлург»да жиддий ўзгаришлар бор... News

«Металлург»да жиддий ўзгаришлар бор...

Иккинчи давра бошланишига қисқа фурсат қолаётганда “Металлург” жамоаси қароргоҳидан кетма кет янгиликларни эшитаётган мухлислар бироз ташвишга тушиб қолишгани бор гап.
Охирги янгилик, клубни сўнгги йилларда асосий дарвозабонга айланган Суҳроб Султонов тарк этди. Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жамоа бошлиғи Шавкат Саидовга юзландик.

-  Жамоамиз таркибида жиддий ўзгаришлар бўлаётганлиги бор гап. Асосий дарвозабон Суҳроб Султоновга бир неча йиллардан буён ўз олдига катта мақсадларни қўйган жамоалардан қизиқишлар бўлаётганди. Давралар оралиғида уни худди шундай клублардан бири – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига кузатиб қўйдик.Ундан бироз олдинроқ марказий ҳимоячиларимиздан икки нафари билан хайрлашгандик. Ислом Қобилов бизда ижара асосида ўйнаётганлиги боис трансфер ҳуқуқига эга “Бунёдкор”нинг ўйинчини қайтариш борасидаги таклифига эътироз билдиролмадик. У билан U-22 терма жамоамиз сафида Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашган Достонбек Турсунов эса иккинчи  даврани ўз вилояти бош жамоаси – “Нефтчи”да ўтказишни хоҳлади. Фарғона клуби мутассаддилари билан музокаралар олиб борганимиздан сўнг уни “Нефтчи”га ярим йиллик муддатга ижарага беришга қарор қилдик. Биринчи даврада бизда деярли ўйин амалиётига эга бўлмаган Вусол Магеррамов “Олмалиқ”да, Дониёр Исмоилов эса “Динамо” (Самарқанд)да ижара асосида тўп суришга рухсат сўрашди. Шунингдек, Камронбей Копадзе, Фарҳод Намозов, Тимур Усмоновлар билан дўстона хайрлашдик. Аммо мухлисларимиз хавотирга тушишмаслигини истардим. Айни пайтдаги таркибимиз билан ҳам ижобий натижаларга эришамиз, деб ўйлайман.

Қолаверса мураббийларимиз таркибни кучайтириш борасида ҳам изланишяпти. Жумладан, “Обод”дан универсал ҳимоячи Аброр Хусиновни таркибга қўшиб олдик. Мазкур жамоанинг яна бир ўйинчиси, ярим ҳимоячи Дониёр Ҳасановнинг трансфер ҳуқуқи ҳам “Металлург”га тегишли. У билан ҳам клубимиз шартнома имзолаган. Аммо баъзи сабабларга кўра Дониёр бу мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида ”Қўқон 1912” жамоасида ўтказади. Шунингдек, “Бунёдкор”тарбияланувчиси Жавоҳир Эсонқулов ҳам “Металлург”нинг тўлақонли аъзосига айланди. Асли “Металлург” тарбияланувчилари бўлган Зуфаржон Акбаралиев, Сирож Тошпўлатовлар биринчи лигада маҳоратларини ошириб, тажриба тўплашиб сафимизга қайтишди. Ёшлар таркибидан ҳам бир қатор иқтидорли ўйинчиларни қўрқмасдан асосий таркибга жалб этиш фурсати етди, деб ўйлайман. Иккинчи даврада бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз, дейди Шавкат Неъматжонович.

Жамоа бошлиғининг фикри ўлароқ “Бунёдкор”, “Қизилқум” ва “Истиқлол”га қарши назорат учрашувларида марказий ҳимоя чизиғида Худойшукур Сатторов, ҳужумда эса Муҳаммаджон Султонов майдонга чиқишди ва ўзларининг ижобий томонларини намойиш этишди. Муҳаммаджон  “қалдирғочлар” дарвозасига гол киритишга ҳам муваффақ бўлди. Шунингдек, ёшлар таркиби посбони Тимур Тўйчиев, ҳимоячи Аброр Тошқўзиевлар ҳам асосий таркиб юкини бемалол тортишига ишонч бор. Мазкур футболчилар иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида асосий таркиб ўйинчилари қаторида шуғулланишаётганлиги фикримиз исботидир. “Металлург” ПФК жамоа таркибига жалб этилган янги ўйинчиларини 31 июль санасида ЎзПФЛ қўшимча буюртмасидан ўтказишни режалаштирган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика