Latest news

23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:52ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал". Таркиблар маълум!  18 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  18 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  7 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  2

“Металлург” ёшлари хотира турнирлари ғолиби News

“Металлург” ёшлари хотира турнирлари ғолиби

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ҳар йили 9-май юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида бежизга кенг нишонланмайди.

Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларни эслаш жуда яхши одат. Ўзбек футболида ўзига хос из қолдирган, орамиздан вақтли кетган инсонлар оз эмас. Яқинда Бекободда ҳамда Янгиерда шундай тадбирлар ўтказилди. Узоқ йиллар “Металлург”да самарали меҳнат қилган, жамоанинг тикланиши ва кучлилар сафида боришида ўзининг саъйи ҳаракатлари билан муносиб ҳисса қўшиб келган Шамил Толипов хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Унда “Металлург”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор” ҳамда “Янгиер” футбол мактаблари тарбияланувчилари баҳс олиб боришди. Ярим финал босқичида пойтахтликлар Янгиер вакилларини, “Металлург” ёшлари эса олмалиқликларни мағлубиятга учратишди. Финал ўйини “Металлург” стадиони уюштирилди ва тезкор, қарама-қарши ҳужумкор тарзда ўтганлиги билан ёдда қолди. Бу ўйинда бекободликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринни уйда олиб қолишди.

Турнинда қатнашган барча жамоа вакиллари эсдалик совғалари, диплом ҳамда мукофотлардан қуруқ қолишмади. Тақдирлаш маросимида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, Шамил Толиповнинг оила аъзолари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар Шамил Жўрабоевичнинг ажойиб хислатларини тилга олишди, самимий, олийжаноб инсон бўлганликларини айтиб ўтишди. Мазкур мусобақа анъанавий бўлишига ва ҳар йили “Хотира ҳамда қадрлаш куни” арафасида ўтказидишига келишиб олинди.

Янгиер шаҳрида эса Бахтиёр Давлатов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда ҳам “Металлург” ёшлари зафар қучишди.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика