Latest news

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

"Металлург" янги мавсумга тайёр! News

"Металлург" янги мавсумга тайёр!

Баҳорнинг учинчи куни бошланадиган янги мавсумга Бекобод шаҳри аҳли ва футбол жамоатчилиги тайёр.

Марказий стадион енгил таъмирдан чиқарилди. Безак ишлари поёнига етказилди. Табло, ҳакамлар, назоратчи ҳакам, футболчиларнинг кийиниш хоналари қайта кўриб чиқилди ва шай ҳолатга келтирилди. Мухлислар Бекободга қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг “Динамо” жамоаси ташрифини кутишяпти.

 “Динамо” бир йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтди. Клуб Ўзбекистон чемпионатларида 650 та учрашув ўтказиб, шулардан 227 тасида ғалаба қозонган. 111 та учрашувда дуранг қайд этган. 312 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 807 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 952 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади. 1997 йилда “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоалари самарқандликлар дарвозасига жавобсиз саккизтадан тўп киритишган.



Бекободнинг “Металлург” жамоаси эса ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда асосий таркиб ўйинчиларининг катта қисмини ўзгаришсиз сақлаб қолди. Ўтган мавсум билан қиёслайдиган бўлсак, клубни ижарачилар – Жавоҳир Эсонқулов, Эргаш Исмоилов, шунингдек, Фаррух Шотурсунов, Шерзод Жалилов, Улуғбек Худойбердиев ва Саиджон Абдужабборовлар тарк этишди. Биз уларнинг барчасига “Металлург” ФК нинг ютуқларига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўз навбатида жамоа таркибига бу мавсум бир қатор янги ўйинчилар таклиф этилди. “Қўқон 1912” жамоасидан Достон Турсунов, Камронбек Копадзе, “Олмалиқ”дан Дониёр Исмоилов, “Навбаҳор”дан Ислом Исоқжонов, “Бунёдкор”дан Санжар Қодирқуловлар таркибимизга келиб қўшилишди. “Металлург”нинг собиқ ўйинчилари Алишер Зиёвуддинов ҳамда Вусол Магерамовлар ҳам клубимизга қайтиб келишди.

“Металлург” янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Туркия йиғинида б ўлиб қайтди. У ерда хориж мамлакатлари жамоаларига қарши 5 та учрашув ўтказиб, шулардан 3 тасида ғалаба қозонди (“Акжайик” – 2:0, “Ал Нафт” – 1:0, “Гелиос” – 1:0), 2 та ўйинда эса имкониятни бой берди (“Волинь” – 1:2, “Днепр” – 0:1). Бундан ташқари мамлакатимиз майдонларида ҳам олиқ ҳамда биринчи лиганинг бир қатор жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказилди. Бир сўз билан айтганда “Металлург” 2017 йилги мавсумда мухлисларни хурсанд этишга шай!



Энди, бекободликларнинг чемпионатларимиз тарихидаги ўйинларига эътибор қаратамиз. “Металларг” Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача 554 та ўйин ўтказган. Шулардан, 181 тасида ғалабага эришган, 259 та ўйинда имкониятни бой берган, 114 та учрашувда дуранг ўйнаган. Рақиблар дарвозасига 697 та гол урганимиз ҳолда, ўз дарвозамиздан 890 та тўп ўтказиб юборганмиз. “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 6:0. Бекободликлар 2001 йилда “Семурғ”ни, 2006 йилда “Хоразм”ни ва ўтган мавсум “Машъал”ни ўз майдонида шундай ҳисобда тор-мор этган. Энг йирик ҳисобдаги мағлубиятимиз эса 0:7 бўлиб, 2003 йилда “Навбаҳор”га, 2004 йили “Насаф”га ютқазганмиз.

Бевосита “Металлург” ҳамда “Динамо” жамоалари олий лигада ўйинларига тўхталадиган бўлсак, бу клублар кучлилар сафида 34 бора тўқнаш келишган. Шу ўйинлардан 16 тасида самарқандликлар ғолиб бўлишган, 10 та ўйинда “Металлург” ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига 51:38 ни ташкил қилмоқда. Мана шу ўйинларда “Динамо” 56 очкони, “Металлург” эса 38 очкони қўлга киритган.Бекободликлар учун “Динамо”га қарши ўтказилган энг муваффақиятли мавсум 2002 йил бўлган. Ўшанда Р.Мирсодиқов шогирдлари самарқандликларни ҳар иккала учрашувда доғда қолдирган.

“Металлург”нинг “Динамо” устидан қозонган йирик ғалабаси – 3:0. “Динамо”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика