Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

“Металлург” янги футболчиларини таништирди News

“Металлург” янги футболчиларини таништирди

Бугун “Металлург” футбол академияси анжуманлар залида жамоамизга давралар оралиғида таркибга келиб қўшилган ўйинчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда “Металлург” футбол клуби бош директори Шавкат Саидов, жамоа бош мураббийи Веско Стешевич ва бошқа расмий кишилар иштирок этишди.

Иккинчи давра арафасида “Металлург” қўшни Эрон Ислом Республикасидан икки нафар хорижлик футболчини ўз таркибига жалб этди. Булар – Ризо Яздандўст ҳамда Даниал Маҳини бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳимоя чизиғи вакилларидир. Шуниси эътиборга моликки “Металлург” таркибига қўшиб олинган эронлик футболчиларнинг ҳар иккаласи ўз вақтида мамлакат терма жамоаларига жалб этилган ўйинчилардир.

“Металлург” икки йиллик танаффусдан сўнг ўзининг қадрдон ўйинчиси Шаҳзод Убайдуллаевни таркибига қайтарди. Айнан Бекободда ҳужум чизиғида порлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олган Шаҳзод Убайдуллаев Беларусь Республикаси чемпиони “Шахтер” (Солигорск) жамоасига трансфер қилинганди. Бу йилги мавсумнинг биринчи ярмини эса Фарғонада – “Нефтчи” сафида ўтказган Убайдуллаев иккинчи даврада қадрдон клубига қайтишни ихтиёр этди.

Ярим ҳимоя чизиғимизга икки нафар маҳоратли ва тажрибали ўйинчилар – Сардор Абдураимов ҳамда Искандар Шайқуловлар таклиф қилинди. “Машъал” жамоасида танилиб, охирги икки мавсумни Яйпанда – “Турон”да ўтказган Абдураимов ва “Сўғдиёна”дан жамоамизга келиб қўшилган Шайқулов жамоамиз ўйинини кучайтиришига шубҳа қилмаймиз.

“Металлург” сафига 2001 йилда туғилган истеъдодли ярим ҳимоячи Муҳаммадазиз Иброҳимов эса Тошкентнинг “Олимпик” жамоасидан келиб қўшилди. Биринчи давранинг деярли барча учрашувларида майдонга тушган Муҳаммадазиз ҳам “Металлург” сафига тезда қўшилиб кетишига ишонамиз.

Тақдимот сўнгида “Металлург” ПФК бош директори Шавкат Саидов, жамоа бош мураббийи Веско Стешевич ҳамда клубга янги қабул қилинган ўйинчилар ОАВ вакиллари ва “Металлург” фан-клуби аъзоларининг саволларига жавоб қайтаришди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика