Latest news

19:11"Хоразм" - "Навбаҳор". Таркиблар билан танишинг  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  8 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  9 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

"Металлург" янги футболчиларини таништирди News

"Металлург" янги футболчиларини таништирди

Бекобод клуби бир нечта трансферни эълон қилди.

Бугун "Металлург" 6 нафар футболчисини оммага тақдим этди.



Асли келиб чиқиши беларуслик, яқинда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган Владислав Косминин "Металлург" билан шартнома имзолади. Мамлакатимизга 2017 йили кириб келган ва АГМКда тўп тепган Косминин кейинчалик "Қизилқум", "Турон" жамоаларида ўйнади. Ўтган мавсум эса Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига кўчиб ўтди ва Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этди.

Футболчилик фаолиятини 2006 йили Беларуснинг "Нафтан" жамоасида бошлаган Владислав ушбу юртнинг "Полоцк" (2010), "Волна" (2011/2012), "Гранит" (2013), "Витебск" (2014), "Неман" (2016) клубларида ҳам тўп тепди. Пойтахт вилоятида икки мавсум ўйнагач (2017/2018) ярим мавсум Қозоғистон чемпионатида ҳам кўриниш берди. 2019 йилни "Оқжетпес" жамоасида бошлаган Владислав иккинчи даврадан яна олмалиқликлар таркибига келиб қўшилди. 2018 йилда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. 2020 йилни Навоийда, 2021 йилни эса Яйпан жамоасида ўтказди. Бекободга эса Душанбе жамоасидан келиб қўшилди. "Истиқлол" таркибида Тожикистон Суперкубогини қўлга киритди. ОФК чемпионлари лигасида 5 та ўйинда майдонга чиқиб, 1 та гол урди.

Шу йиллар давомида 33 ёшли футболчи 278 учрашувда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига 27 та гол урган.



Ўтган мавсум Суперлигада “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя этган сербиялик Иван Йосович “Металлург” аъзосига айланди. Тажрибали ҳимоячи бу мавсум бекободликлар ҳимоя қўрғонини мустаҳкамлашга бел боғлаган.

“Қўқон-1912” жамоасига “Инджия” клубидан келиб қўшилди. Уч йил мобайнида қўқонликлар таркибида Суперлиганинг 66 учрашувида майдонга чиқди ва 8 та гол урди. 16 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан “сийланди”.



Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз таркибига сербиялик яна бир ўйинчи Филип Стаменковични қўшиб олди.

Стаменкович 24 ёшда. “Вождовац” футбол клуби тарбияланувчиси. Профессионал футболчилик фаолиятини 2017 йили Белграднинг “Раднички” жамоасида бошлаган. Кейинчалик Враньенинг “Динамо” (2019-2020), Чаетинанинг “Златибор” (2020-2021) ҳамда Москванинг “Велес” (2021-2022) жамоаларида ҳаракат қилган.



2020 йилги мавсум “Нефтчи” клуби таркибида Про лига баҳсларида иштирок этиб, жамоа тўпурари бўлган Марко Обрадович “Металлург” билан шартнома имзолади. Сербиялик футболчи янги мавсумда бекободликларнинг ҳужум чизиғини кучайтириши кутиляпти.

Марко Обрадович Ўсмирлик чоғида Сербиянинг “Земун” (2008) ҳамда “Партизан” (2009) футбол клуби мактабида таҳсил олган Марко катта футболга Бельгиянинг “Эйпен” жамоаси орқали кириб келди. Ушбу жамоани 44 та ўйинда 11 та голи билан кучлилар сафига қайтишига ёрдам бергач Обрадовичга “Серан” клуби қизиқиш билдирди. 2013-2017 йиллар мобайнида эса Босниянинг “Радник” жамоасида тўп тепди. 2017 йилнинг ёзида эса у Қозоғистоннинг “Актобе” жамоаси аъзосига айланди. Шундан сўнг унинг собиқ Иттифоқ мамлакатларидаги футболчилик фаолияти бошланди. Россия Федерациясининг “Енисей” (2018), Белоруснинг “Торпедо-БелАЗ” (2019), Қозоғистоннинг “Оқжетпес” (2020) ва Фарғонанинг “Нефтчи” (2021) клубларида ўйнади.

2005 йилдан 2008 йилгача Сербия ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-17) терма жамоасида ўйнаган бўлса, 2010 йили Черногория (U-19) ёшлар терма жамоасига жалб этилди. 



Бекободнинг “Металлург” жамоаси ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш, рақобатни ошириш мақсадида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўйинчиси Абдужалил Маназаров билан шартнома имзолади.

Абдужалил Маназаров 24 ёшда. Ўтган мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Маназаров учта фронтда – Ўзбекистон чемпионати, Кубоги ҳамда ОФК кубоги мусобақаларида баҳс юритиб, катта тажриба тўплади. Мамлакат чемпионатида 13 та учрашувда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 1 та тўп киритди, 4 бор сариқ карточка билан жазоланди. Эътиборли жиҳати, унинг ягона голи “Металлург” билан бўлган учрашувда урилган бўлиб, бу гол “Сўғдиёна”ни мағлубиятдан қутқариб қололмаган. Ўзбекистон Кубоги ҳамда ОФК Кубокларида эса 5 тадан ўйинда қатнашган ҳамда 1 та гол урган.



“Пахтакор” ҳамда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси, иқтидорли ярим ҳимоячи Риан Исломов янги мавсумдан эътиборан “Металлург” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Риан билан жамоамиз икки йиллик шартнома имзолади.

Фарғона футболи тарбияланувчиси бўлган Риан Исломов 19 ёшда. “Нефтчи” U-19 жамоасидаги фаолиятидан сўнг, ўтган мавсум “Пахтакор” U-21 жамоасига ўтиб, Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида майдонга тушди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибидаги 3 та ўйинида рақиблари дарвозасини 2 марта аниқ нишонга олди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика