Latest news

09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  62 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  24 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7

"Металлург" яна йиғинни бошлади News

"Металлург" яна йиғинни бошлади

Олий лиганинг барча клублари сингари Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари ҳам Янги йил байрами муносабати билан берилган кичик таътилдан қайтишди ва шанба кунидан эътиборан йиғинни давом эттиришмоқда.
Пойтахт вилояти вакиллари одатдагидек машғулотларни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида олиб боришаяпти.
 Режага кўраиккинчи йиғин январь ойининг охирига қадар Тошкент вилоятида олиб борилади.

Йиғин даврида олий лига клубларига қарши икки-учта кўрик ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Қайси жамоаларга қарши куч синалиши ҳақида қўшимча маълумот берамиз. Аввал хабар берганимиздек, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ўтган йилги таркибдан Умид Тожимов, Жасур Бобоевлар кетишган. Одил Исабоев мураббийлар штабида иш бошлади.

Янги келганлар ҳақида ҳам аниқ маълумот беришга ҳали эрта. Ўринбосарлар таркибидан 5-6 нафар ўйинчи асосий таркиб машғулотларида иштирок этишаяпти. Четдан чақирилганлардан Мурод Тошматов (“Сўғдиёна”) ва Юсуф Бўриев (“Шўртан”)лар жамоа кўригидан ўтишмоқда. Улардан кимлар асосий таркибга қўшилиши спарринг рақибларга қарши кўрик учрашувларидан кейин маълум бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Маъмур Икромов Янги йил байрами арафасида шамоллаб қолганлиги боис йиғинга бир ҳафталардан кейин қўшилиши кутилмоқда. Қолган ўйинчиларнинг кайфияти ва саломатлиги кўнгилдагидек.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика