Latest news

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  0 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

"Металлург": Вагапов ҳамда Нўъмонов билан шартнома тузилди News

"Металлург": Вагапов ҳамда Нўъмонов билан шартнома тузилди

Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоаси машғулотларида ўтган мавсумни Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказган Руслан Вагапов ва “Сўғдиёна” вакили Аюбхон Нўъмоновлар иштирок этиб келишаётганди.
Кеча ушбу футболчилар расман “Металлург” ўйинчиларига айланишди.

Ҳар иккала футболчи билан келишувга эришилди ва бир йиллик шартнома имзоланди. Клубдаги янгиликлардан яна бири узоқ йиллар жамоага фидоий ўйинлари билан ёрдам бериб келган Илёс Қурбонов футболчилик фаолиятини якунлади ҳамда мураббийликка ўтди. Клуб раҳбарияти Илёснинг “Металлург” жамоаси тараққиётига қўшган улушини инобатга олиб уни клуб ихтиёрида олиб қолишга қарор қилди. Бу мавсумдан эътиборан И.Қурбонов мураббийлар штабида иш олиб борадиган бўлди.

Жамоани тарк этганларга тўхталадиган бўлсак, ҳимоячи Саидкомил Акбаров “Бухоро” ўйинчисига айланди. Суннатилла Мамадалиев эса “Олмалиқ”дан “Навбаҳор”га кўчиб ўтганлигини ва Наманган жамоаси билан шартнома имзолаганлигини қайд этиш лозим. Шунингдек, асосий дарвозабонимиз бўлиб келган Маъмур Икромов “Локомотив” (Тошкент) жамоаси посбонига айланди. Игнатий Нестеров жароҳат олгач, темирйўлчилар унинг ўрнига муносиб номзод излашга тушишди ва М.Икромовнинг номзоди устида тўхталишди.

“Металлург” ФК раҳбарияти Маъмурнинг нуфузли мусобақаларда қатнашиш истагини рад эта олмади ва унга оқ йўл тилади. Эндиликда собиқ дарвозабонимиз Осиё чемпионлари лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этади. Ўз навбатида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, ўйинчилари ва мухлислари клуб ривожига муносиб ҳисса қўшган барча ўйинчиларига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика