Latest news

15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  0 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  3 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  2 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  4 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8

“Металлург” Туркия йиғинини якунлади News

“Металлург” Туркия йиғинини якунлади

Бекободнинг “Металлург” жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунлади ва мамлакатимизга қайтиб келди.

Белек шаҳрида бекободликлар йиғин давомида бешта назорат учрашувини ўтказди ва шулардан 3 тасида ғалаба қозонди, иккита учрашувда эса имкониятни бой берди. Йиғиннинг сўнгги куни пойтахт вилояти вакиллари Украинанинг “Днепр” (Черкаск) жамоасига қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Гарчи, “Металлург” бу ўйинда тўлиқ устунликка эришган бўлса-да, футболчиларимиз яратилган вазиятларни голга айлантира олишмади. Ўз вақтида собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида 12 та учрашувда майдонга чиқиб, рақиблари дарвозасига 1 та гол урган Вадим Евтушенко шогирдлари эса биргина имкониятдан фойдаланиб, ғалабани илиб кетишди. Ўтган йилги мавсумда биринчи лигада иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритган “Днепр” жамоаси бу мавсум ўз олдига кучлилар сафига чиқиш вазифасини қўйган. Охирги ўйинга доир яна битта маълумот, учрашув бош ҳакамига ён чизиқда ўзбекистонлик собиқ лайнсмен Рафаэль Ильясов ёрдам берди.

Мураббийлар штаби жамоа Ўзбекистонга етиб келгач, ўйинчиларга кичик таътил берди. Кейинги йиғин эса чоршанба кунидан эътиборан яна Чирчиқ шаҳрида давом эттирилади.

“Металлург” – “Днепр” – 0:1 (0:0). 18.02.2017 йил. Белек шаҳри.
Ҳакамлар:
Николай Волошин, Рафаэль Ильясов, Дмитрий Колосков, Михаил Волков.
Назоратчи ҳакам: Сергей Мацура.
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достон Турсунов, Мирғиёс Сулаймонов, Дониёр Одилов, Ислом Исоқжонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Дилмурод Каримов, Зоҳид Абдуллаев.
Заҳира: Зафар Сафоев, Аюбхон Нўъмонов, Дониёр Исмоилов, Алишер Зиёвуддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Умид Раҳимов, Камронбек Копадзе.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика