Latest news

20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  2 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  3 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  9 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0

“Металлург” Тошкентда йиғилди: Аббос Отахонов, Мурод Бобожонов каби ўйинчилар жамоани тарк этган News

“Металлург” Тошкентда йиғилди: Аббос Отахонов, Мурод Бобожонов каби ўйинчилар жамоани тарк этган

Бу ҳақда бекободликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсум тадоригини январь ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлашни режалаштирганди. Жамоа аъзолари кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамланишди. Бугундан эса машғулотлар “Дўстлик” стадионида бошланди. Аввалига футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш машқларига эътибор қаратилди. Машғулот сўнгида эса футболчилар тўп билан ишлашга ўтишди. 

Ўтган мавсум билан солиштирганда, “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов янги мавсумни ижара асосида Суперлиганинг янги вакили – “Турон” жамоасида ўтказиш учун Яйпан клуби сафига бориб қўшилди. 

Ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришади. Мазкур ўйинчилар билан шартнома муддати узайтирилмади ва улар эркин агент сифатида “Металлург”ни тарк этишди.

“Металлург” ПФК жамоаси клубни тарк этган барча футболчиларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ёр бўлишини тилайди.

Бекободликларнинг мавсум олди йиғинида жамоа ўзаги сақлаб қолинган ҳолда ўтган йили мавсум кашфиёти бўлган U 21 жамоамиздан қатор ўйинчилар жалб этилган. Бундан ташқари бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишяпти. Улардан кимлар билан шартнома имзоланишини вақт кўрсатади. Шундан кейингина клубга қабул қилинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

“Металлург” U 21 жамоаси йиғини 21 январь санасидан Бекобод шаҳрида бошланади", дейилади хабарда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика