Latest news

08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  5 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  28 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  11

“Металлург” – Тошкент вилояти Кубоги соҳиби! News

“Металлург” – Тошкент вилояти Кубоги соҳиби!

Ўтган ҳафтанинг дам олиш куни Тошкент вилоят чемпионига айланган Олмалиқнинг “Металлург” жамоаси бугун дублни қайд этди.

Вилоят Кубоги финалига етиб келган “металсозлар” ҳал қилувчи баҳсда Бекободнинг “Мустақиллик” жамоасига қарши майдонга чиқди. Ўз вақтида олий лига вакили “Металлург” клуби таркибида тўп суриб, маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланган Баҳром Умаров бугунги кунда мураббийлик қилмоқда. Унинг қўл остида “Мустақиллик” илк мавсумдаёқ вилоят Кубогининг финалига етиб келди.

Финал баҳси қизиқарли, хавфли вазиятлар ва голларга бой тарзда ўтди. Ҳисобни ёш жамоа аъзолари – “Мустақиллик” очди. Аммо тажрибасизлик якунда уларга панд берди. Тажрибали рақиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда иккинчи голни ҳам уришди. Бироқ бекободлик ёшлар ўз иродаларини намойиш қилиб, вазиятни ўнглашди. Лекин уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Боиси, “Металлург”нинг тажрибали бўйдор футболчиси бош билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олиб, ҳимоячиларга ҳам, дарвозабонга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КУБОГИ
МЕТАЛЛУРГ (Олмалиқ) – МУСТАҚИЛЛИК (Бекобод) – 3:2 (1:1)
21 сентябрь
. Юқори Чирчиқ. “Аҳмад Яссавий” стадиони.
Бош ҳакам: Даулетбой Жалимов (Қорақалпоғистон).
Қанот ҳакамлари
: Илҳом Абдулаков (Тошкент вилояти), Ойбек Умаров (Тошкент).
Назоратчи: Раҳматилло Қоратоев (Тошкент вилояти).  
“Металлург”: Шаҳзод Ортиқов, Дилшод Абдукаримов, Жамшид Раҳматуллаев, Дониёр Жўраев, Илҳомжон Қорабоев, Фаррух Норматов, Рустам Мирзаев, Элбек Жўраев, Бекзод Тожибоев, Жамшид Турдиев, Бобур Сайдазов.
Захирадагилар: Жонибек Ўткиров, Даврон Расулжонов, Шарофиддин Убайдуллаев, Азамат Абдуқодиров, Мирзали Турдалиев, Хуршидбек Абдурасулов, Элёр Маликов.
Бош мураббий: Дилшод Ҳабибуллаев.
“Мустақиллик”: Нодир Нишонов, Азиз Деҳқонов, Олим Бойназаров, Баҳодир Рўзматов, Баҳодир Ўрмонов, Илёс Мамалатипов, Жўшқин Отабеков, Умид Саидов, Жамшид Нурматов, Жамол Абдусаломов, Жасур Ҳожиматов.
Захирадагилар: Шаҳбоз Турсунов, Дилшод Сатторқулов, Нажмиддин Абдусаломов, Фарҳод Жабборов, Дадамуҳамедов, Муҳиддин Мамараимов, Отабек Ўрмонов.
Бош мураббий: Баҳром Умаров.
Голлар: Жўшқин Отабеков, 32 – 0:1. Бекзод Тожибоев, 45 – 1:1. Даврон Расулжонов, 48 – 2:1. Умид Саидов, 72 – 2:2. Илҳомжон Қорабоев, 73 – 3:2.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика