Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

“Металлург” таътилга чиқди News

“Металлург” таътилга чиқди

“Металлург” футбол клуби йигитлари анъанага биноан бу йил ҳам пойтахтимиздаги мўъжаз ресторанлардан бирида жамланишди.

Унда ортда қолган мавсум сарҳисоби ва келгуси мавсум режалари кўриб чиқилди. Даставвал жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов футболчиларга ажойиб мавсум учун миннатдорчилик билдирди. Жамоа ўз олдига қўйган вазифани шараф билан уддалаганини, чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этиб мухлислар олқишига сазовор бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса гранд жамоаларга қарши Бекободда ўтказилган учрашувларда намойиш этилган футбол ишқибозлар-у, мутассаддилар эътирофига сазовор бўлганлигини қайд этди. Баъзи жамоаларга қарши ўйинларда қимматли очколар бой берилмаганлигида жамоа бунданда юқорироқ поғоналарни забт этиши мумкинлигини, бироқ айни дамдаги натижа ҳам ёмон эмаслигини таъкидлади. Йигитларга мавсум давомидаги чарчоқларини чиқариб, мароқли дам олиб қайтишларини тилади.

Шундан сўнг клуб аъзолари тўкин дастурхон атрофида мавсумнинг энг эсда қоларли воқеаларини эслашди. Мириқиб суҳбатлашишди, кейинги мавсум режалари ҳақида гаплашилди.

Шунинг билан, “Металлург” футбол клуби аъзолари декабрь ойининг 20 санасигача таътилга кетишди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика