Latest news

17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  17 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  10 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  28 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15

"Металлург": Таътил якунига етди, йиғин бошланди News

"Металлург": Таътил якунига етди, йиғин бошланди

Илгари хабар берганимиздек, «Металлург» жамоаси аъзолари 15 декабрь эрталабдан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига етиб келишди.
2015 йилги мавсумга тайёргарлик режалаштирилганидек Янги йилга роппа роса 15 кун  қолганда бошланди.

Шуниси эътиборга сазоворки, бекободликлар таркибида ўтган мавсумда жамоа шарафини  ҳимоя этган футболчиларнинг барчаси етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида футболчилар катта мураббий Микола Шевченко етакчилигида дастлабки машғулотни ўтказишга ҳамулгуришди. 

«Кимёгар» стадионида уюштирилган биринчи кунги машғулотда йигитлар кросс югуришни амалга оширишди. Мухлисларга яхши маълумки, янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки босқичида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади. Уч турт кун мобайнида югуриш, енгил жисмоний машқлар ёрдамида формага киришиб олингач, кунига икки маҳалдан машғулотлар жараёнига ўтилади.

Таркиб хусусида маълумот берадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек 2014 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг барчаси йиғинга етиб келишди. Ҳатто ягона легионер ўйинчимиз Александр Ковалевнинг ҳам сафда эканлиги жамоадошларини хурсанд этмасдан қолмади. Албатта, жамоада жузъий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бироқбу жараён эртага клуб раҳбарлари, мураббийларнинг футболчилар билан атрофлича суҳбатлишишидан кейин ойдинлашади. Ҳозирнинг ўзида ўтган мавсум ёшлари сафида ўзларини кўрсатишга улгурган бир гуруҳ ўйинчилардан ташқари икки уч нафар янги ўйинчилар ҳам Чирчиққа ташриф буюришган. Бироқ уларнинг тақдири ҳам биринчи йиғиндан кейин ҳал бўлиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика