Latest news

16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  3 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2

“Металлург” таркибидаги янгилар “тасдиқдан” ўтди News

“Металлург” таркибидаги янгилар “тасдиқдан” ўтди

Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси Профессионал футбол лигасида “Металлург” футбол клуби давралар оралиғидаги трансферлар ойнасидан унумли фойдаланган ҳолда янги ўйинчиларини расман тасдиқдан ўтказди.
Унга кўра иккинчи даврадан эътиборан бекободликлар таркибида олти нафар янги ўйинчи тўп сурадиган бўлди. Янги ўйинчилардан икки нафари бекободликлар учун бегона эмас. Ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев (фотода) узоқ йиллар “Металлург” шарафини ҳимоя этган, жамоанинг тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган. Шунингдек, иқтидорли ярим ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаев ҳам бекобод футболи тарбияланувчиси. Аввалига “Андижон”да, кейин “Бунёдкор”да ўйнаган Жавлон Мирабдуллаев 2014 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Металлург” таркибида ўтказади.

Зоҳид Абдуллаевдан ташқари Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан бекободликлар сафига ярим ҳимоячи Маъруф Муродов ҳам келиб қўшилди. Вилоят биринчилигида ўйнаган Азизхон Ибрагимов ҳам “Металлург”нинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланиш учун ҳаракат қилади. Таркиб яна икки нафар ёш ўйинчилар билан бойиди. Суннат Эрматов Тошкент темирйўлчилари таркибидан “Металлург”га келиб қўшилган бўлса, Дониёр Жўраев клубнинг болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари спорт мактаби тарбияланувчисидир.

Ўз навбатида “Металлург” 6 нафар ўйинчи билан хайрлашди. Булар Сардорбек Соибов, Мурод Тўйчибоев, Константин Петров, Бенуми Абдунабиев, Мансурбек Махсудов ва Равшанбек Ягудин.
 
Қуйида “Металлург” таркибига келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда:

Исми шарифи

Туғилган йили

Амплуаси

 Рақами

Қайси жамоадан

Зоҳид Абдуллаев

25.05.1984

Ҳужумчи

55

“Нефтчи”

Маъруф Муродов

11.03.1990

Ярим ҳимоячи

66

“Нефтчи”

Азизхон Ибрагимов

08.05.1986

Ярим ҳимоячи

46

“Нефтчи-Тинчлик”

Жавлон Мирабдуллаев

19.03.1994

Ҳимоячи

88

“Бунёдкор”

Суннат Эрматов

17.06.1995

Ярим ҳимоячи

47

“Локомотив”

Дониёр Жўраев

09.08.1997

Ҳимоячи

48

“Металлург” БЎОЗСМ


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика