Latest news

20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130

"Металлург" - "Шўртан". Учрашувдан кейинги фикрлар News

"Металлург" - "Шўртан". Учрашувдан кейинги фикрлар

“Металлург” – “Шўртан” учрашувидан кейин жамоа раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Даставвал журналистларнинг саволларига “Шўртан” бош мураббийи Александр Волков жавоб қайтарди.
Александр Волков, “Шўртан” ФК бош мураббийи: - Бугун мухлислар жуда қизиқарли, муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Афсуски битта ўйинда иккита гол киритиб ҳам мағлуб бўлдик. Аслида битта гол ютуққа етарли бўлиши мумкин. Биз йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз. Насиб бўлса, ишқибозларимизни кейинги ўйинларда хурсанд этамиз, деган умиддаман. “Металлург”ни ва унинг мухлисларини эса мавсумдаги биринчи ғалабалари билан табриклайман, дейди Александр Волков.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Иккита мағлубиятдан кейин мазкур учрашувда жамоамизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Буни ўйинчиларимиз ҳам, мураббийларимиз ҳам тушуниб туришганди. Шу боисдан ҳам биринчи навбатда биз футболчиларнинг психологияси билан ишладик. Уларни руҳан ўйинга тайёрладик. Натижасини кўрдингизлар. Агар яратилган вазиятлардан янада унумли фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. “Шўртан” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилаймиз, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика