Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  103 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  19 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди News

"Металлург" ўринбосарлар жамоаси тақдирланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини айни ҳақиқат.

"Миллионлар ўйинини юртимизда янги поғонага кўтариш, футбол инфратузулмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган фаолият футбол жамоатчилиги томонидан ҳам илиқ кутиб олиняпти.

Хусусан Тошкент вилоятининг шимолий ҳудуди – Бекобод шаҳрида ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Мамлакат миллий чемпионатларида 1998 йилдан буён узлуксиз қатнашиб келаётган “Металлург” профессионал футбол клуби инфратузулмасини яхшилаш, клуб моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шарт шароитларни замонавий даражага олиб чиқиш, футболчиларнинг янги авлодини тарбиялаб беришда асосий омил саналувчи футбол академиясини барпо этиш юзасидан сўнгги уч йилда бажарилган ишлар билан бемалол мақтансак арзийди.

Шаҳримиз шарафини элита баҳсларида ҳимоя этиб келаётган “Металлург” ПФК жамоаси кетма кет икки мавсум – 2018 ҳамда 2019 йилларда клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткични такрорлади. Суперлига жамоалари ўртасида кучли бешталикка кирди. Бу йилги мураккаб шароитда – пандемия сабабли бир неча марта тўхталишлар, рестартлар билан нотекис ўтган Coca Cola Суперлигаси баҳсларида ҳам муносиб қатнашди, деб айта оламиз. Жамоамиз олдинги йилларга нисбатан мавқеини икки поғонага бўшаштирган бўлса-да, Андрей Шипилов бошчилигидаги мураббийлар штаби янги истеъдодларни кашф этиш, барча ёш тоифасидаги жамоаларимиз тараққиётини битта йўналишда, битта маслак асосида бирлаштириш борасида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Бунинг самараси ўлароқ клуб тарихида биринчи марта мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида бекободлик футболчилар пайдо бўлди. Жумладан, клуб тўпурари Шаҳзодбек Убайдуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига, дарвозабон Владимир Вагин ҳамда ҳужумчи Маҳмуд Қудратиллаевлар U-22 Олимпия терма жамоасига, Одилбек Абдумажидов, Даврон Анваров, Шаҳзодбек Неъматжоновлар U 19 ёшлар терма жамоасига жалб этилди. 

“Металлург” U 21 жамоамиз бу йил мамлакат биринчилигида жуда муваффақиятли иштирок этди. Нозим Эсанов етакчилигидаги ёшларимиз Бекобод футболи тарихида янги – зарҳал саҳифани очишди. Ёшларимиз биринчилик қатнашчилари орасида энг кўп – 62 очко жамғариб, Coca Cola Суперлиганинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишди. Бундай муваффақиятга пойтахт жамоаларидан ташқари фақат “Нефтчи”, “Машъал” ва эндиликда “Металлург” жамоаларигина мушарраф бўлишган.

Кеча Бекобод шаҳридаги “Биллур” ресторанида “Металлург” U 21 жамоасини шарафлаш ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. 

Даставвал “Металлург” футбол клубида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижобий ишлар, ёшлар жамоасининг муваффақиятига бағишланган ижтимоий роликлар намойиш этилди. Шундан сўнг Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, “Ўзметкомбинат” АО бошқаруви раиси ўринбосарлари Рамон Атакулов, Музаффар Убайдуллаев, SFI Management Group молия директори Азамат Шамсиев ёшларни Бекобод футболи тарихидаги ажойиб ғалаба билан қутлашди. “Металлург” ёшларига кейинги фаолиятларида омад, улкан зафарлар тилашди. Тақдирлаш маросимига пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Махсумов, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев Бекободда профессионал футболни юқори даражага кўтариш борасида кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор учун “Металлург” ПФК муассислари, ҳомийлари, шаҳар ҳокимлигига миннатдорлик билдиришди ҳамда ЎФАнинг ташакурнома ва эсдалик совғаларини топширишди. 

Тадбир сўнгида XXIX биринчилик ғолиби – “Металлург” U 21 ёшлар жамоаси ўйинчилари, мураббийлар ва ходимларига Суперлиганинг кичик олтин медаллари, ҳомийлар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди. Мухлислар томонидан жамоанинг барча чизиқлари бўйича энг кучлилари аниқланди ва уларга махсус дипломлар тақдим этилди. Кечага “Металлург” маданият уйи санъаткорларининг куй ва қўшиқлари файз киритди",-дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

Қуйида тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика