Latest news

00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  0 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  962 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4

“Металлург” – “Олмалиқ”: ёшларимизда ғалаба, асосий таркибда мағлубият News

“Металлург” – “Олмалиқ”: ёшларимизда ғалаба, асосий таркибда мағлубият

2016 йилги мавсумга ҳозирлик кўраётган жамоалар айни кунларда сўнгги кўрик-назорат учрашувларини ўтказишмоқда.

Тошкент вилояти клублари – “Металлург” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари мавсум арафасида иккинчи марта ўз кучларини синаб кўришди. Бу сафар ҳам бекободлик ёшлар ғалаба қозонишган бўлишса, асосий таркиблар баҳсида Игорь Шквирин шогирдлари зафар қучишди.

Ёшлар таркиблари ўртасидаги учрашув Бекобод шаҳридаги А.Анохин номидаги стадионда бўлиб ўтди ва унда бекободликлар қўшнилар дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди – 3:0. Голларнинг иккитаси Мансур Нуралиев ҳисобига ёзилган бўлса, яна битта гол муаллифи Озод Комилов бўлди. У пенальтини муваффақиятли амалга оширди.

Асосий таркиблар ўртасидаги вилоят дербисида Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган  голи “Олмалиқ”қа ғалаба келтирди. Энди жамоалар чемпионатнинг биринчи турига тайёгарлик кўришади.

Назорат ўйинида жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга чиқишди:


"Олмалиқ" - "Металлург" – 1:0 (0:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Ришат Нўъмонов.
Гол: Рўзимбой Аҳмедов(пенальтидан).

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Евгений Гоголь, Раҳматулло Бердимуродов,Дилшод Жўраев, Дарко Станоевич, Ярослав Мартинюк, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов, Арслонмурод Аманов, Фарҳод Тожиев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Максим Криушев, Никита Павленко, Дониёр Исмоилов, Суннат Абдуллажонов, Ислом Иномов, Азизбек Суюнов, Миржамол Қосимов, Саидкомил Акбаров, Руслан Вагапов.

"Металлург": Зафар Сафаев, Дониёр Одилов, Даврон Каримқулов, Фарҳод Намозов, Аюбхон Номанов, Зоҳид Абдуллаев, Ислом Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саид Абдужабборов, Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Эсонқулов, Жасур Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Эргаш Исмоилов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика