Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

“Металлург” – “Олмалиқ” учрашуви олдидан: Абдумўминов собиқ клубига қарши майдонга туша олмайди News

“Металлург” – “Олмалиқ” учрашуви олдидан: Абдумўминов собиқ клубига қарши майдонга туша олмайди

Тошкент вилояти жамоалари дербиси 2008 йилдан бошланган ва энг муросасиз дербилардан ҳисобланади.

Буни қайд этилган натижалардан ҳам билиб олса бўлади. Ўтган давр мобайнида пойтахт вилояти вакиллари бир бирларига қарши 16 та ўйинда рўбарў келишган. Кичик устунлик “Олмалиқ” жамоаси томонида. Кончилар ўтказилган ўйинларнинг 8 тасида зафар қучишган бўлишса, металлургчилар 7 та учрашувда муваффақият қозонишган. Фақат 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 34:32, “Олмалиқ” жамоаси фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг тўқнашувида олмалиқлардан энг кўп гол киритган ўйинчи Мўйдин Мамазулимов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Бекободликлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса рақиблари дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Ўтган мавсум Олмалиқдаги учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғғалаба қозонишганди. Биринчи бўлимда Шавкат Саломов ҳамда Камолиддин Мурзоевлар муваффақият қозонишган бўлишса, мезбонлар дарвозасига киритилган гол ҳам майдон эгалари ҳисобига ёзилган. Жаҳонгир Абдумўминов автогол муаллифи бўлганди.

Бу йилги мавсумда Жаҳонгир “Металлург” жамоасида фаолият юритаяпти. Аммо Абдумўминов ўзининг собиқ жамоадошларига қарши майдонга туша олмайди. 3-турда “Металлург” таркибидаги биринчи голини киритган Ж.Абдумўминов ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда чалқанча услубда “Шўртан” дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди ва тўпни бош билан қайтармоқчи бўлаётган меҳмонлар ҳимоячиси Ботир Қораевнинг юзига тепиб юборди. Учрашув бош ҳаками Азиз Асимов Абдумўминовни майдондан четлатди. Ўтган ҳафта Ўзбекистон футбол федерацияси тартиб интизом қўмитаси чиқарган қарорга кўра Ж.Абдумўминов навбатдаги 2 учрашувни ўтказиб юборади.

Бу йилги чемпионатни Тошкент вилояти жамоалари турлича кайфиятда бошлашди. Бекободликлар учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида бораётган бўлса, “Олмалиқ” дастлабки 3 та ўйиннинг барчасида имкониятни бой берди ва турнир жадвалининг охирги поғонасини эгаллаб турибди. Қуйида мазкур жамоаларнинг Олмалиқда кечган сўнгги олти мавсумдаги ўйинлари натижаси билан танишинг:

2010 йил. Олмалиқ – Металлург – 3:2. Голлар: Мўйдин Мамазулимов (62, 90+1), Носир Отақўзиев (69) – Умид Тожимов (29), Шуҳрат Йўлдошев (90+3).

2011 йил. Олмалиқ – Металлург – 4:1. Голлар: Собир Усмонхўжаев (67), Мўйдин Мамазулимов (79-п), Исроил Эргашев (86), Зоҳир Пиримов (90+2) – Ғулом Ҳалимтоев (89).

2012 йил. Олмалиқ – Металлург - 3:2. Голлар: Олег Зотеев (31), Азамат Исроилов (33), Зафар Холмуродов (81) – Сардор Расулов (6), Шоҳназар Норбеков (85).

2013 йил. Олмалиқ – Металлург – 2:1. Голлар: Олимжон Новкаров (65), Зафар Полвонов (70) – Жасур Бобоев (60).

2014 йил. Олмалиқ – Металлург – 3:2. Голлар: Дилявер Абибуллаев (36), Шерзод Ҳакимов (75), Диёр Туропов (85) – Шаҳзодбек Нурматов (34), Суннатилла Мамадалиев (61).

2015 йил. Олмалиқ – Металлург – 2:1. Голлар: Шавкат Саломов (18), Камолиддин Мурзоев (26-пенальтидан) – Д.Абдумўминов (72-автогол).


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика