Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  3 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

“Металлург” “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади News

“Металлург” “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Мамлакат чемпионатининг 14-турида пешқадам “Локомотив” билан дуранг ўйнаган “Металлург” футболчилари бир кунлик танаффусдан кейин яна Чирчиқ шаҳридаги қароргоҳида тўпланишди ва мавсумнинг биринчи давраси охирги турига тайёргарликни бошлашди.

15-турда бекободликлар сафарда мамлакатимизнинг энг номдор клубларидан бири, беш карра Ўзбекистон чемпиони – Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Айни пайтда “Металлург”нинг барча ўйинчилари машғулотларда қатнашаяпти. “Бунёдкор” билан учрашувнинг 35-дақиқасида тирсагидан жароҳат олган Аюбхон Нўъмонов индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Унинг “Нефтчи”га қарши ўйинга қадар тайёр бўлиши аниқ эмас. “Локомотив” билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ алмаштирилган Жаҳонгир Абдумўминовнинг эса ҳолати анча яхши. Жамоадаги қолган барча футболчиларнинг саломатлиги жойида.

Шу ўринда “Нефтчи” “Металлург” учун ўта ноқулай рақиблардан бири десак муболаға бўлмайди. Мазкур жамоалар миллий чемпионатларимиз доирасида бугунгача 36 та учрашув ўтказиш бўлишса, шулардан 22 таси водийликларнинг ғалабаси билан якунланган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Фақатгина 6 ўйинда омад бекободликлар томонида бўлган. Мазкур ғалабалардан биттасини “Металлург” сафарда қўлга киритган. Бу 2013 йилги мавсумда содир бўлиб, ўйиннинг 80-дақиқасида Суннатилла Мамадалиев томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал этганди. Ўтган мавсум эса ҳар иккала ўйинда фарғоналиклар зафар қучишган.

Бу йилги дастлабки тўқнашувни “Нефтчи” ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис ўтказиб юбориши маълум бўлди. Ўйинни эса пойтахтлик тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб боради.

15-тур, 1 июль

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Калинин (Қарши), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика