Latest news

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди News

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча давралар оралиғидаги илк назорат учрашувини пойтахтда, “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказди.

“Бунёдкор” академияси майдонида кечган учрашув тақдирини Муроджон Тошматов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

Учрашув жамоаларнинг қарама қарши ҳужумлари остида ўтди. Ҳудудий устунлик мезбонлар томонида бўлди. Бекободликлар эса ҳимояни мустаҳкам ташкил этган ҳолда ўйин суръатини ўзгартириш, тўпни назоратга олиш пайида бўлишди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. 34-дақиқада “қалдирғочлар” жарима майдонларига яқин жойда Шаҳзодбек Нурматовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.

Жарима зарбасини Муроджон Тошматов муваффақиятли ижро этди ва ҳисобни очди. Биринчи таймнинг қолган дақиқаларида ҳамда иккинчи таймда ҳам бир қатор имкониятлар бўлган эрса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Металлург” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бекободликлар навбатдаги кўрик учрашувини ҳам бунёдкорчилар майдонида, 28 июль куни ёшлар таркибига қарши ўтказади. Дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоалари йиғинида бўлган Жавлон Мирабдуллаев, шунингдек, кичик жароҳати бор Алишер Зиёвуддинов, Даврон Каримқулов ҳамда Жасур Аҳмедовлар майдонга тушишмади.

“Бунёдкор”(Тошкент) – “Металлург” (Бекобод) – 0:1 (0:1). 25.07.2015. Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар:Жасур Мухторов, Зиёвуддин Эркинов, Султонмурод Улфатов.
Назоратчи ҳакам:Марат Исмоилов.
Гол:Мурод Тошматов (34)
Огоҳлантиришлар:Сато Минори (27), Ж.Қаҳрамонов (33), Д.Одилов (40).
“Бунёдкор”:М.Зуҳуров, Ҳ.Каримов, А.Шораҳмедов, А.Ғафуров, В.Карпенко, С.Минори, Ж.Иброҳимов, И.Милошевич, С.Азимов, Ж.Қаҳрамонов, В.Шодиев.
Заҳирадан тушганлар:Д.Жўраев, А.Алимпиевич, Н.Ҳасанов, Н.Мавлонов, Б.Раҳимов, В.Нуриев.
“Металлург”:З.Сафоев, Ҳ.Ҳошимов, А.Ковалев, М.Тошматов, М.Сулаймонов, Р.Вагапов, Д.Одилов, Д.Каримов, С.Расулов, А.Нўъмонов, Ш.Нурматов.
Заҳирадан тушганлар:С.Султонов, С.Абдужабборов, Ш.Норбеков, М.Акбаров, З.Абдуллаев, М.Эсонов, Ф.Нурлибоев, С.Эрматов, А.Рашидхонов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика