Latest news

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  0 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  141 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  47

"Металлург" - "Навбаҳор". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди News

"Металлург" - "Навбаҳор". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 4 март куни “Навбаҳор” Суперлиганинг дастлабки турида Бекобод шаҳрида “Металлург” клуби меҳмони бўлади.

Бу йилги чемпионатдан эътиборан ўйинлар олдидан ҳар икки клуб вакиллари ўртасида ўзаро йиғилиш ташкил этилиб, унда ташкилий масалалар муҳокама қилинмоқда. Айнан шу мақсадда бугун ПФЛ мажлислар залида “Металлург” ва “Навбаҳор” расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг учрашувни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. 

4 март куни соат 15.30да “Металлург” ўйингоҳида бошланадиган учрашувда “Металлург” жамоаси кўк рангли, “Навбаҳор” эса оқ рангли спорт формаларида майдонга тушадиган бўлишди. Мезбон жамоа дарвозабонининг либоси яшил, "Навбаҳор" посбони эса қора рангли либосларда ҳаракат қилишади. 

Йиғилишда учрашув комиссари Роман Черников ва назоратчи ҳакам Бахтиёр Намозовлар ўйиндан олдин ва учрашув пайтида қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ва бу йилдан амалда тадбиқ этиладиган янгиликлар хусусида маълумот беришди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика