Latest news

15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  1 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1

“Металлург” - “Насаф”. Превью News

“Металлург” - “Насаф”. Превью

“Насаф” Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 12-тур учрашувини сафарда Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Бекобод шаҳридаги “Металлург” марказий стадионида соат 17:45да бошланади.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг ўзаро 39 – учрашуви бўлади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 38 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 9 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 30:67.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

Мазкур жамоалар ўтган йилги чемпионатда сўнгги бор Қаршида куч синашишган, унда “аждарлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувда Драган Черан дубл қайд этган, яна бир гол Ҳикмат Ҳошимов томонидан ўз дарвозасига киритилган. Учрашув видеошарҳи.

Бекободда ўтган учрашувлар ҳақида


Бекободда бўлиб ўтган 19 учрашувнинг 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. Уч учрашувда дуранг ва яна 8 учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Демак, Бекободда бўлиб ўтган учрашувларда жамоалар тенг натижаларга эришган. Навбатдагиси Бекобод  шаҳридаги 20-учрашув сифатида тарихга киради.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги 5та  учрашувнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

16.05.2016.  9-тур. “Металлург” – “Насаф” 1:0
30.09.2015.  24-тур. “Металлург” – “Насаф” 0:1
12.09.2014.  22-тур. “Металлург” – “Насаф” 0:2
29.09.2013.  24-тур. “Металлург” – “Насаф” 2:1
18.08.2012.  18-тур. “Металлург” – “Насаф” 1:0
 

Кўриб турганингиздек, “Насаф” Бекободда “Металлург”ни сўнгги бор 2015 йилги чемпионатда мағлуб этган.

Учрашув ҳакамлари


“Металлург” – “Насаф” учрашувини ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда заҳира ҳаками сифатида Игорь Гормашев ишлайди. Ҳакамлар ишини Игорь Нехочин назорат қилади. Наманган шаҳридан.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Александр Фролов ташриф буюради.

ЎзПФЛ 12-тур
“Металлург” (Бекобод) – “Насаф” (Қарши)
26.05.2017. “Металлург” марказий стадиони. 17:45да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Игорь Гормашев (Тошкент)
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бу йилги  чемпионатда жамоамиз иштирокидаги 2та учрашувни бошқарган, шулардан биттасида ғалаба ва яна биттасида жамоамиз мағлубиятга учраган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси айни пайтда 20 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб турибди. “Металлург” жамоаси 8 очко билан сўнгги 16-поғонада бормоқда. Ўтган турда жамоамиз Ғузорда “Машъал” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Металлург” жамоаси эса сафарда “Олмалиқ” жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Металлург” - “Насаф” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 25 май пайшанба куни соат 17:30да бошланади. Жамоаларнинг асосий таркиблари  ўртасидаги учрашув эса, 26 май жума куни “Металлург” марказий стадионида соат 17:45да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика