Latest news

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

"Металлург "Меҳржон" спорт соғломлаштириш марказини очди News

"Металлург "Меҳржон" спорт соғломлаштириш марказини очди

Бекобод жамоаси "Металлург" марказий стадионида болаларга меҳр улашди.

Мамлакатимизда умумхалқ байрами – Наврўзи олам кенг нишонланаётган кунларда Бекобод шаҳри яна бир қулайликка эга бўлди. 

Меҳр-муҳаббат, саҳоват айёмида "Металлург" футбол клуби шаҳар аҳолиси учун "Меҳржон" спорт соғломлаштириш марказини тақдим этди. "Металлург" марказий стадионида очилган бу мўъжаз маскан шаҳар аҳолисини, имконияти чекланган болакайларни хурсанд қилди.

Барча зарур жиҳоз, анжомлар билан таъминланган ҳолда капитал таъмирдан чиқариб, фойдаланишга топширилган спорт зали имконияти чекланган болалар учун кўнгил очиш масканига айланишига шубҳа йўқ. Малакали мутахассис – мураббийлар ёрдамида улар бу масканда ўз саломатликларини тиклаш баробарида янги дўстлар билан танишишади. Ўзларини қизиқтирган мавзуларда мулоқотда бўлишади. 

"Меҳржон" спорт соғломлаштириш марказининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон металлургия комбинати АЖ бошқаруви раҳбарияти, клуб мутассаддилари, "Металлург" мураббийлар штаби ва таниқли футболчилари иштирок этишди. 

Сўзга чиққан “Металлург” ПФК бош мураббийи Луисма Эрнандес, "Геннадий Красницкий клуби" аъзоси Зоҳид Абдуллаев, жамоа вице-сардори Фозил Мусаев спорт соғломлаштириш маскани ходим ва аъзоларининг фаолиятларида омад ёр бўлишини тилашди.

Бекобод шаҳри маданият уйи санъаткорларининг чиқишлари тадбирга қўшимча файз бағишлади. Тадбир сўнгида тантанали очилиш маросимига ташриф буюрган болакайлар учун эсдалик совғалари тарқатилди. Имконияти чекланган болалар учун байрам дастурхони тузалди, ширинликлар улашилди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика