Latest news

09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  1 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1

"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба News

"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба

Жума куни Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қибрайдаги ўқув-машғулот маскани машғулот майдонида янги мавсум олдидан сўнгги кўрик учрашувини ўтказди.

Рақиб ўтган мавсум чемпионатда еттинчи ўринни эгаллаган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Қизиқарли, муросасиз руҳда утган учрашувда бекободликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳал этувчи голни пойтахт вилояти вакиллари стандарт вазиятдан киритишди. 74-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Аббос Отахонов боши билан уриб рақиб дарвозаси тўрига туширди.

Бекободликлар рақиблари дарвозасини шундан кейин ҳам ишғол этишга муваффақ бўлишганди. Бироқ Зоҳид Абдуллаевнинг киритган голини қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади ва инобатга олмади. Бундан ташқари ҳам бекободликлар яна бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида учрашув қаҳрамонларидан бири сифатида “Металлург” посбони – Зафар Сафаевни ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Боиси у камида уч-тўрт вазиятда жамоасини муқарра голлардан сақлаб қолди. Икки марта эса тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Мураббийлар шу куни “Металлург” таркибида шуғулланаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика