Latest news

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  16 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди News

“Металлург” машғулотларни бошлаб юборди

Коронавирус пандемияси боис футбол бўйича мамлакат миллий чемпионати баҳсларида танаффус юзага келганди.

Икки ойдан кўпроқ вақтни карантинда уйда ўтказган “Металлург” футболчилари ҳамда мураббийлар штаби кеча клуб қароргоҳида тўпланди ва Суперлиганинг 4-тур баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборишди.

“Металлург” жамоаси аъзолари клуб қароргоҳига йиғилишдан олдин пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги COVID-19 марказида коронавирус пандемиясига тест таҳлилларини топширишди. Мураббийлар штаби ҳамда футболчиларнинг барчаси соғ саломат, таҳлил натижалари салбий (манфий) эканлиги қайд этилгач, улар клуб қароргоҳига йўл олишди. Кеча куннинг биринчи ярмида жамоа бош шифокори Дилшод Аширов футболчиларни яна бир бор тиббий назоратдан ўтказгач, жисмоний тайёргарликни тиклаш машғулотлари бошлаб юборилди. Таъкидлаш керакки, машғулот тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди.

Ўз навбатида йиғиндан олдин шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан клуб базаси, машғулот ўтказилувчи стадион ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилинди. 

Жамоавий машғулотларни соғиниб қолган футболчилар ҳамда мураббийлар штаби илк кунги машғулотлар жараёнини катта кўтаринкилик, уюшқоқлик ҳамда тартиб қоидаларга амал қилинган ҳолда аъло кайфиятда якунлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика