Latest news

13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  6 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  7 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0

“Металлург” – “Локомотив”: превью News

“Металлург” – “Локомотив”: превью

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг гранд жамоаларидан бирига айланган “Локомотив” бекободликлар учун энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионати олий лигаси доирасида бугунга қадар ўзаро 25 бор майдонга чиқишган бўлишса, мазкур учрашувлардан фақатгина 3 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда томонлар битимга имзо чекишган. 15 та ўйинда эса омад темирйўлчилар томонида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 20:49, тошкентликлар фойдасига.

Ўтган йили биринчи марта чемпионликка эришган “Локомотив” айнан “Металлург”га қарши уй ўйинидан кейин расман чемпионлик тантаналарини бошлаб юборганди. Аммо Бекободдаги учрашувда темирйўлчилар жиддий рақобатга дуч келишганди. Учрашув жанговор дуранг – 3:3 натижаси билан якунланганди.
Бу йил биринчи даврада Тошкентда кечган ўйинда ҳисобни маъданчилар очган бўлса-да, иккинчи таймда майдон эгалари устунликни ўз томонларига оғдириб олишган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашуви ҳам темирйўлчилар учун осон бўлмаслиги аниқ.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги беш учрашуви натижалари билан танишинг:

25.06.2016  “Металлург” – “Локомотив” – 3:3
12.03.2015  “Металлург” – “Локомотив” – 0:0
29.03.2014  “Металлург” – “Локомотив” – 0:4
05.05.2012  “Металлург” – “Локомотив” – 0:1
05.08.2010  “Металлург” – “Локомотив” – 1:0


"Металлург" матбуот хизмати


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика