Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

“Металлург”: Kўрик учрашувида “Бухоро”га имконият бой берилди News

“Металлург”: Kўрик учрашувида “Бухоро”га имконият бой берилди

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” металлург жамоаси бугун Чирчиқдаги “Кимёгар” стадионида иккинчи кўрик учрашувини “Бухоро” футболчиларига қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
 Бу учрашувнинг дастлабки таймида Рустам Мирсодиқов бироз эксперементал таркибни синовдан ўтказди. Ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғидаги “янгилик”ка футболчилар тўлиқ мослашишолмади ва бухороликларнинг икки тезкор ҳужуми Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Бундан ташқари ҳужум чизиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган Шаҳзодбек Нурматовнинг йўқлиги ҳам билинди.

“Металлург” ўйинни қуйидаги таркибда бошлади: Маъмур Икромов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов, Шуҳрат Йўлдошев, Суннатилла Мамадалиев, Маъруф Муродов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Ўйин якунида заҳирадан майдонга тушганлар: Дониёр Одилов, Саид Абдужабборов, Дилмурод Каримов, Давронбек Каримқулов, Нозимжон Эсонов, Миртўра Акбаров.

“Металлург” навбатдаги ўйинни 24 июль куни Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўз навбатида эртага “Металлург”нинг ёшлар таркиби Янгиер шаҳрида “Машъал” жамоаси билан куч синашишини ҳам айтиб ўтмоқчимиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика