Latest news

23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  0 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  4 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  2 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  29 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0

«Металлург» клуби президенти вафот этди News

«Металлург» клуби президенти вафот этди

Таъзия билдирамиз.

Қадрли металлурглар, ҳурматли бекободликлар!

Қайғу ва изтироб билан биз сизга “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси Сергей Анатольевич Вьюненконинг вафоти тўғрисида маълум қиламиз. Сергей Анатольевич оғир оқибатларга олиб келган қисқа давом этган касаллик туфайли 2020 йил 8 сентябрда вафот этди.

Сергей Анатольевич 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евроосиё Инновацион университетини тамомлаган. Сергей Анатольевич бутун умрини металлургия саноатига бағишлади. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Қозоғистон алюмин” акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик оператор, пўлат қуювчи, “Kasting” МЧЖда узлуксиз қуйиш машинаси бригада бошлиғи вазифаларидан ишлади.
2008 йилдан Қозоғистоннинг йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

“KSP Steel” металлургия ишлаб чиқариш бошқармаси (аввалги Қозоғистон чоксиз қувур заводи) да узлуксиз қуйиш машинаси участкаси устаси, металлургия ишлаб чиқариш бошқармасининг ўринбосари, металлургия ишлаб чиқариш бошлиғи, қувирларни прокатлаш бўйича ишлаб чиқариш бошлиғи, қувирларни прокатлаш заводи директори, қуйиш-темирчилик цехининг бошлиғи, Актюбинск рельс тўсинлари заводи"нинг техник директори, ишлаб чиқариш бўйича директори вазифаларида фаолият кўрсатган.

2017 йилдан бошлаб Сергей Анатольевич Вьюненко “Ўзметкомбинат” АЖда иш бошлаган. Дастлаб у комбинат бош муҳандиси, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2020 йилдан эса “Ўзметкомбинат” АЖнинг бошқарув раиси ва "Металлург" клуби президенти вазифаларида меҳнат қилиб келган.
Сергей Анатольевич Вьюненко Ўзбекистон Республикасида қора металлургия саноати ривожига катта ҳисса қўшди. У ўзига ва корхона раҳбар ва мутахассисларига жуда талабчан эди. Унинг раҳбарлигида ферроқотишмалар, пўлат симлар ва бошқа турдаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, йирик инвестиция лойиҳаси - "Қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилиши" ишлари бошланди.

Сергей Анатольевич металлургларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратар эди.
Металлурглар учун азиз инсон бўлган Сергей Анатольевич Вьюненко бекободликлар хотирасида малакали ва тажрибали раҳбар сифатида абадий қолади.

Барчамиз учун ушбу оғир ва изтиробли кунда марҳумнинг оиласига ва яқинларига, "Ўзметкомбинат" АЖнинг бутун меҳнат жамоасига самимий ва чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика