Latest news

23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  0 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  6 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  187 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0

"Металлург" клуби 2019 йилги мавсумда ўз штат жадвалига қўшимчалар киритади News

"Металлург" клуби 2019 йилги мавсумда ўз штат жадвалига қўшимчалар киритади

“Металлург” футбол клубида бўлган ПФЛ ишчи гуруҳи жамоанинг штат жадвали билан ҳам танишиб чиқди.

Қайд этиш керак, ташкилот бунга қадар штат жадвали борасидаги тавсияларини клубга тақдим этганди.

Жамоада жамоа бошлиғи лавозими сақланиб турибди. ПФЛ талабига кўра, клуб штатида спорт директори фаолият олиб боради. Шунингдек, асосий таркиб, ўринбосарлар, аёллар ва футзал жамоаларида алоҳида-алоҳида маъмурлар ишлайди. Юқорида номлари кўрсатилган штатлар билан жамоа ишини юритиш мумкин. Қолаверса, бош директор ўринбосари штати ҳам мавжудки, у бажарилаётган ишларни доимий равишда назорат қилиб боради. 2019 йилги мавсумдан бошлаб жамоа бошлиғи лавозими бўлмайди.

“Металлург” футбол клубида халқаро бўлим мавжуд эмас. Бу эса лицензиялаш талаблари, хорижий клублар, фирмалар, ОФК билан алоқаларга таъсирини ўтказиши мумкин. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, “Металлург” клубида чемпионлик учун имконият бор. Шундай экан, халқаро майдон учун кураш олиб бораётган жамоада халқаро бўлим вакилининг бўлиши мантиқли. 2019 йилги мавсум учун жамоада шундай штат бўлади.

Маълумот учун, “Металлург” ОФКнинг лицензиялаш бўйича талабларини биринчилардан бўлиб тўлиқ бажариб бўлган ва бу борада айрим клубларга ўрнак бўла олган. Эндиги навбат эса ПФЛ қўяётган талабларни 2019 йилги мавсумга қадар амалга оширишдир.

Жамоа учун, шунингдек, сайт ва ижтимоий тармоқлар билан мунтазам ишлайдиган кадр керак. Клуб матбуот котиби матбуот анжуманлари, хатлар, журналистлар, жамоатчилик билан алоқалар, футболчилар, мураббийлар билан интервьюлар учун жавобгар бўлган шахс. Унга эса сайтга янгиликларни ўз вақтида киритиб борадиган ёш кадр ёрдами зарур. Жамоа штат жадвалида бу ўзгариш ҳам бўлади. Фотограф ҳамда видеотасвирчи штатлари мавжуд.

Ва албатта “Металлург” футбол клубига тижорий масалалар билан ишловчи кадр керак. У фан-клуб сардорининг ишини мувофиқлаштириб беради. Стадионга мухлислар ташрифини назорат қилади, чипталар савдоси, уларнинг чоп этилиши, реклама баннерларининг илиниши, ОАВда “Металлург” клубининг бренди, формалар сотуви — умуман олганда клубга пул келиши мумкин бўлган барча ишлар билан машғул бўлиши лозим. ПФЛ 2019 йилдан бошлаб футбол клубларининг ҳомийлик ёрдамидан ташқари қанча даромад кўраётгани масаласига ҳам ўз эътиборини қаратади.

Қайд этиш керак, айни вақтда ПФЛ клубларни 2019 йилги мавсумга тайёрлаш ишларини олиб бормоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифалар “Металлург” клуби раҳбарияти томонидан келаси мавсумда амалга оширилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика