Latest news

00:00Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун оловли жанг кечмоқда (онлайн ҳисоб)  35 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди News

"Металлург": Жамоа эртага Андижон сафарига жўнайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Андижон" клубига қарши тўп суради. Бекободликлар водий сари эртага йўлга чиқишади.

Айни пайтда жамоа аъзолари Чирчиқ шаҳрида бўлажак учрашувга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Чемпионат якунига етган сари ўйинлар янада муросасиз, қизғин тус олмоқда. Барча клубларга очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бир пайтда айниқса аутсайдерларга қарши ўйин оғир кечишини бекободликлар яхши билишади. Шу боисдан ҳам мураббийлар ҳар куни икки маҳалдан машғулотларга зўр беришмоқда. Мураббийлар қўл остидаги ўйинчиларнинг барчаси бўлғуси учрашувда майдонга тушишга тайёр. Фақатгина Ўзбекистон U-19 жамоасига жалб этилган Исломжон Қобилов ҳамда Жавоҳир Эсонқуловлардан ташқари. Жасур Абдураимов раҳбарлигидаги термада И.Қобилов ҳар иккала ўйинда майдонга тушган бўлса, Ж.Эсонқулов Австралияга қарши кечган ўйиннинг иккинчи таймида заҳирадан майдонга тушди.

Мазкур жамоалар бугунгача 33 та учрашув ўтказишган ва шулардан 14 тасида "Металлург", 11 тасида "Андижон" жамоаси ғалаба қозонган. 8 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Критилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи - 59:51, бекободликлар фойдасига. Жамоаларнинг биринчи даврада Бекободда ўтказилган ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар томонидан киритилган голларга Исломбек Исоқжонов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди.

Айни пайтда "Металлург"нинг асосий таркиби 42 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, ёшлар таркибида 44 очко бор ва улар "Пахтакор", "Навбаҳор" ёшлари билан иккинчи-тўртинчи ўринларни бўлашиб туришибди.

Андижондаги учрашувни олий тоифали ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Олим Абдувосилов ҳамда Набижон Рўзиевлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Анатолий Рубаков, ҳакамлар бригадасининг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳасан Рўзиев бу йилги мавсумда “Андижон” иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Сафарда ўтказилган ўйинларнинг биринчисида “Андижон” “Қизилқум”га 1:2 ҳисобида бой бериб қўйган бўлса, Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. “Металлург” эса бу ҳакам бошқарувида Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда дуранг ўйнаган – 0:0.


«Андижон» (Андижон) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика