Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

“Металлург” футболчилари тест синовларидан ўтишди News

“Металлург” футболчилари тест синовларидан ўтишди

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўтказилган назорат учрашувидан кейин мураббийлар штаби “Металлург” футболчиларига бир кунлик дам беришганди.

Бугун эрталабдан бекободликлар яна Қибрай ўқув-машғулот масканида тўпланишди ва Суперлига жамоалари олдига қўйилган асосий талаблардан бири – жисмоний тайёргарликни аниқловчи тест-синовларидан ўтишди. Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигида тўртта йўналиш бўйича футболчиларнинг ҳолатини назоратдан ўтказишди. 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда "Yo-Yo" тест машқларини “Металлург” футболчилари кўтаринки, хушчақчақ кайфиятда топширишди. Биринчи сафарги кўрикда футболчилар айниқса "Yo-Yo" тестида қийинчиликка дуч келишганди. Бу сафар эса “Металлург” ўйинчиларининг 70 фоиздан зиёдроғида муаммо бўлмади. Ўз навбатида текширув гуруҳи вакиллари ҳам жамоанинг ҳолати мўътадиллашганини, мавсум бошланишига қадар оптимал ҳолатга кўтарилишини таъкидлашди. Тест-синовлари якунлари ЎФА методик марказида таҳлил этилгач, баён этилади.

“Металлург” футболчилари эса эртадан яна икки маҳаллик машғулотлар жараёнини давом эттиришади. Ўз навбатида 14 февралда “Нефтчи”, 17 февралда эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувларида куч синалишини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Кўрик ўйинлари Қибрай базаси майдонларида бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика