Latest news

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  0 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади News

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади

Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Суперлига клублари айни кунларда ўйин амалиётини шакллантириш учун кўрик-назорат учрашувларига зўр беришмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қибрай ўқув-машғулот масканида олиб бормоқда.

Андрей Шипилов етакчилигидаги футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказишяпти. Ўз навбатида назорат учрашувларига ҳам катта эътибор қаратишяпти. Муқаддам бир ҳафталик иш якунлари шундай ўйинлар билан хулосаланилган бўлса, мавсум яқинлашган сайин назорат учрашувлари сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, эртага Тошкент вилояти “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида бекободликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқишади. 14 февраль санасига “Нефтчи” билан, 17 февраль кунига эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувлари режалаштирилган. Мазкур ўйинлар янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун асосий таркибни шакллантиришда сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Шу ўринда бугун “Металлург” футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциациясининг дастлабки “буюртмаси”дан ўтганлигини айтиб ўтиш лозим. Жамоа билан шартнома имзолаган ҳамда тиббий кўрикдан ўтган футболчиларнинг биринчи гуруҳи ЎФАда “заявка” қилинди. Қолган футболчилар ва клуб раҳбарияти вакиллари 19 февраль куни буюртмадан ўтади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика