Latest news

09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  0 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  1 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0 07:55Анчелотти истеъфога чиқса, «Реал»ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди  2 07:28Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  35 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  71 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  3 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  11

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари News

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан сўнг иккала жамоа устозлари ўз фикрларини билдиришди.

 Жамшид Саидов, “Бухоро” ФК бош мураббийи: - “Бухоро” учун ортга чекинишга йўл йўқ. Биз ҳар битта ўйинимизга охирги учрашувимиз сингари майдонга тушаяпмиз ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашаяпмиз. Олдинги турда “Навбаҳор”га қарши учрашувда шогирдларим 7-8 та юз фоизлик голлик имкониятларни кўкка совуришганди. Бекободда ҳам ўйин қийин бўлишини билиб келгандик. Аммо бу ерда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганлигимиз учун Яратганга шукур қиламан. Олий лигада жон сақлаб қолиш умиди яна ошди. Тўғри, барча масала Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўзаро ўйинда ҳал бўлиши кутилмоқда. Лекин бу футбол. Олдинда иккита ўйин турибди. Эҳтимол ҳаммаси бизнинг фойдамизга ўзгариб кетар. Буни жудаям ҳоҳлаган бўлардик.
 
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Жамоамиз омадсизлик гирдобидан чиқиб кетолмаяпти. Ўтган турдаги аламли мағлубиятдан кейин бугун ўйинчиларнинг оёғига оғир тош боғлаб қўйилгандек ҳаракат қилишди. Учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юборганлигимиз эса ишимизни янада оғирлаштирди. Катта куч сарфлаб, устунликни ўз томонимизга оғдириб олгандик. Ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Лекин иккинчи таймда яна бир қатор яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Оқибатда сен гол урмасанг, сенга уришади деган ибора яна ўз исботини топди. Ҳали яна иккита тур бор. Ҳеч бўлмаса ҳозирги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашишимиз лозим.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика