Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

“Металлург”: “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди News

“Металлург”: “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

“Андижон” билан ўйиндан сўнг бекободлик футболчиларига бир кунлик дам берилди ва кечадан эътиборан “Металлург” ўйинчилари Чирчиқ шаҳрида тўпланишди.

Жамоа бу йилги мавсум пешқадамларидан бири – “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарлик бошлаб юборди.  Шу ўринда айтиб ўтиш керак, ўзаро учрашувлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, “Бунёдкор” маъданчиларнинг энг ноқулай рақиби эканлигини билиб оламиз. Бугунгача қалдирғочлар ўзаро ўтказилган 18 та ўйиннинг 16 тасини ўз фойдаларига ҳал этганлиги фикримиз исботидир. Бекободликлар фақат 2 учрашувда “Бунёдкор”ни таслим эта олган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати 42:16, қолдирғочлар фойдасига.

2016 йилги мавсумни ҳар иккала жамоа муваффақиятли ўтказиб келмоқда. Бу эса Бекободдаги ўйин муросасиз ва шиддатли курашлар остида ўтишидан дарак беради. Турнинг марказий ўйинларидан бири бўлган мазкур учрашувни тошкентлик тажрибали ҳакамлардан бири Виктор Серазетдинов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда навоийлик Обид Жумаев ҳамда тошкентлик Тимур Гайнулинлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам эса бухоролик Элёр Турсунов.

Учрашув назоратчи ҳаками Элбек Мусаев, Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан вакил сифатида эса Алексей Фролов Бекободга ташриф буюради.


«Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика