Latest news

15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  1 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  2 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   3 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  4 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0

“Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар) – 3:2 News

“Металлург” – “Бунёдкор” (ёшлар) – 3:2

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” навбатдаги кўрик учрашувини ҳам Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол клуби академияси сунъий қопламали майдонида мезбонларга қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу гал ҳам тошкентликлар “Металлург”га қарши ёшлар таркибини қўйди.

Учрашув тажрибали бекободлик футболчиларнинг устунлиги остида бошланди. Маҳорат бобида устун бўлган “Металлург” биринчи таймда майдон марказини қўлдан бой бермади. Таянч ярим ҳимоячилари қанотлар бўйлаб Мурод Тошматов, Руслан Вагапов, Шоҳназар Норбековларни тез тез ҳужумга чорлаб туришди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Шундай ҳужумларнинг бирида “Бунёдкор” ёшлари тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишганди. Бурчакдан киритиб берилган тўпни эътиборсиз қолдирилган Мурод Тошматов кучли зарбаси билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Иккинчи таймда бунёдкорчилар тезликни оширишди. Ўз навбатида “Металлург” қарши ҳужумларда фарқни ошириш учун бир неча қулай имкониятларга эга бўлди. Аммо футболда сен урмасанг, сенга уришади деган ибора бу гал ҳам ўз исботини топди. Мезбонлар ҳужумини бекободликлар икки марта жарима майдончасида қоидага хилоф тарзда тўхтатишди. Белгиланган иккала пенальтидан ҳам “Бунёдкор” унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Аммо тажриба ўйин якунида яна қўл келди. Аввалига Мурод Тошматов дублини расмийлаштирган бўлса, ўйин тугашига икки дақиқа қолганда Дилмурод Каримов мезбонларни учинчи марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этди.

“Металлург” кейинги учрашувни ҳам “Бунёдкор”га қарши ўтказади. 24 январь куни тошкентликларнинг асосий таркиби бекободликларга қарши ўз майдонида тўп суради.

“Металлург” бугунги ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди:

Раҳимжон Раҳмонбердиев, Ҳикмат Ҳошимов, Жавлон Мирабдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Александр Ковалев, Дониёр Одилов, Саид Абдужабборов, Руслан Вагапов, Муроджон Тошматов, Дилмурод Каримов, Шоҳназар Норбеков.

Заҳирадагилар:Темур Тўйчиев, Миртўра Акбаров, Даврон Каримқулов, Суннат Эрматов, Зоҳид Абдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика