Latest news

10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  12 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  3 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  117 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0

"Металлург" бош мураббийи: “Энди очколарни кузда санамаймиз” News

"Металлург" бош мураббийи: “Энди очколарни кузда санамаймиз”

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрининг “Металлург” жамоасида янги бош мураббий – Андрей Шипилов иш бошлаганидан хабардорсиз.

ЎзПФЛ сайти Андрей Сергеевичнинг ЎФФ ҳамда ЎзПФЛда амалга ошираётган ислоҳотлар ҳақида фикрларини билишга қизиқди.

-  Янги мавсумда миллий чемпионатимиз янгича форматда ўтиши ҳақидаги қарорни барча мутахассислар сингари мен ҳам ижобий қабул қилдим. Жамоалар сонининг қисқарганлиги, тизимга бир қатор ўзгаришлар киритилгани ўткинчи учрашувларга барҳам беради. Ҳар битта ўйин финалга тенг бўлади, деб ўйлайман. Энди очколарни кузда эмас, ҳар битта турдан кейин санашга тўғри келади. Шу маънода бундан футбол мухлислари ютади, деб ўйлайман.

-   Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари ўйинчиларимиз учун фойдадан холи бўлмайди, бу аниқ. Тест синовлари мураббийларнинг қўл остида шуғулланаётган ўйинчилари ҳақида, уларнинг жисмоний ҳолати, тайёргарлиги ҳақида янада кенгроқ маълумотларга эга бўлиб туришларига ёрдам беради. Ўз навбатида тест-синовлари футболчиларнинг ҳам вазифаларига сидқидилдан, янада жиддийроқ ёндошишларига ундайди. Уларда бошланғич тезлик ўсади, чидамкорлик ошади, оптимал спорт формаларини меъёрида ушлаб туришади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика