Latest news

09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  36 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24

"Металлург": Биринчи кўрик учрашувида имконият бой берилди News

"Металлург": Биринчи кўрик учрашувида имконият бой берилди

Илгари хабар берганимиздек, янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчи кўрик-назорат учрашувини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин пахтакорчиларнинг Қибрайдаги ўқув-машғулот масканида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи тайми амалдаги чемпионнинг устунлиги остида ўтди. Даставвал қанот ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаевнинг пасидан кейин Машарипов ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Иккинчи голни эса бекободликлар ўзлари “ташкил этиб” беришди. Ҳимоячи тўпни боши билан дарвозабонга қайтарганди. Суҳроб Султонов тўпга чиқишда кечикди ва бундан унумли фойдаланган Баҳодир Пардаев фарқни оширди.

Бекободликлар иккинчи таймга келгандагини ўз ўйинларини топиб олишди ва жавоб тўпини киритиш учун вазиятлар содир эта бошлашди. Аввалига Алишер Зиёвуддиновда яхши имконият бўлганди. Аммо “Металлург” ярим ҳимоячиси ундан фойдалана олмади. Бироз ўтгач Алишер жамоасининг яна бир ҳужумини бошлаб берди. Ёш ҳужумчилардан Суннат Эрматов жарима майдонига ёриб кираётган Миртўра Акбаровга узатди. Пахтакорчилар посбони Акбаровни қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги учун пенальти белгиланди ва пенальтини Алишер Зиёвуддинов бехато амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни қисқартиришди.

“Металлург” бу учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди:

1-тайм: Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Жасур Аҳмедов, Дониёр Одилов,Даврон Каримқулов, Дилмурод Каримов, Аюбхон Нўъмонов, Шоҳназар Норбеков, Руслан Вагапов, Саид Абдужабборов, Зоҳид Абдуллаев.

2-тайм: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Жавлон Мирабдуллаев, Нозим Эсонов, Александр Ковалев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов, Сардор Расулов, Арслон Султонов, Суннат Эрматов, Миртўра Акбаров. 

“Металлург” кейинги назорат учрашувларини “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоаларига қарши ўтказади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика