Latest news

14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  1 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2

“Металлург”: биринчи давра сарҳисоби News

“Металлург”: биринчи давра сарҳисоби

2016 йилги мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчи даврадан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тошкент вилояти вакиллари ўтказилган 15 та учрашувнинг 8 тасида ғалаба қозонишди, 4 та ўйинда дуранг ўйнашди ва 3 та учрашувда имкониятни бой беришди. Рақиблар дарвозасига 24 та гол киритишгани ҳолда, ўз дарвозаларидан 17 та тўп олиб чиқишди.

Жамоа ўз уйида 8 та ўйин ўтказиб, шулардан 6 тасида зафар қучди. Ўз уйида ўтказилган учрашувларда олий лига жамоалари орасида “Металлург” энг яхши натижани қайд этди. Сафарда ҳам бекободликлар бу йил бир текис ўйин намойиш этишаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. 7 та ўйинда 8 очко жамғарган маъданчилар бу борада чемпионатнинг 5-7 ўринларини “Пахтакор”, “Қизилқум” жамоалари билан бўлиб туришибди.

Жамоа аъзоларининг биринчи даврадаги улушларига тўхталадиган бўлсак, бу борада ўтган мавсумда бўлгани каби жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов бошқаларга ўрнак бўлаяпти. Бу йилги мавсумда 400-лик давондан ошиб ўтган Ҳикмат Ҳошимов 15 та ўйиннинг барчасида тўлиқ ҳаракат қилди. Сардордан ташқари жамоа ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймонов ҳам юз фоизлик натижани қайд этиб турибди. Жамоанинг яна тўрт нафар ўйинчиси ҳам 15 тадан учрашувда майдонга чиқишган. Аммо улар баъзи учрашувларда ўз ўринларини бошқа жамоадошларига бўшитиб беришганлиги боис уларда ўйин дақиқаси камроқ.

Жамоанинг сермаҳсул ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев биринчи даврада рақиблар дарвозасига 10 та гол киритиб, чемпионат тўпурарлари рўйхатида етакчилардан бири бўлиб турибди. Қуйида берилаётган тақвимда сизни қизиқтирувчи бошқа маълумотлар ҳам берилмоқда. Голлардан бири “Шўртан” ҳимоячиси Ҳ.Эргашев ҳисобига ёзилган (автогол).

Исми шарифи                    

Ўйин     

Дақиқа      

Голлар      

Сариқ карточка  

Қизил карточка 

1.

Хикмат Ҳошимов

15

1350

2

2.

Мирғиёс Сулаймонов

15

1350

2

3.

Муроджон Тошматов

15

1330

3

1

4.

Дилмурод Каримов

15

1286

4

3

5.

Жавоҳир Эсонқулов

15

1048

3

3

6.

Зоҳид Абдуллаев

15

1273

10

2

7.

Давронбек Каримқулов

14

1042

3

8.

Фарҳод Намозов

14

326

9.

Жаҳонгир Абдумўминов

13

952

1

2

1

10.

Сухробжон Султонов

12

1080

2

11.

Аюбхон Нўъмонов

12

970

12.

Дониёр Одилов

12

907

4

1

13.

Саиджон Абдужабборов

12

647

1

1

14.

Жасур Ҳакимов

12

171

1

15.

Исломжон Қобилов

9

668

3

16.

Эргаш Исмоилов

4

126

17.      

Зафар Сафоев

3

270

18.

Шоҳназар Норбеков

1

4

1


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика