Latest news

14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  0 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда News

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида болалар ва ўсмир ёшдаги ўғил-қизлар ҳамда имконияти чекланган ёшлар ўртасида "MadCup" номли халқаро футбол турнири старт олди.

Тўртинчи маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ жамоа иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари 12 ва 19 ёш тоифаларида ғолиблик учун курашади.

Жумладан, бекободликларнинг U-12 жамоаси "G" гуруҳида Испаниянинг "Евро cоккер", "Депортиво Юнион", "Алкобендас" ҳамда "Соккер Шаркс" клублари билан беллашади.

19 ёшлилар эса "C" гуруҳида Колумбиянинг "Атлетико Насьональ", Германиянинг "Веен Висбаден", Испаниянинг "Инспайр соккер" ҳамда "Реал Сосьедад Алкала" жамоалари билан тўқнаш келади.

Турнирнинг биринчи куни ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалар ғалабага эришди. Кичик ёш тоифасидагилар маҳаллий “Eurosoccer Akademy” жамоасини 5:3 ҳисобида доғда қолдирди.

U-19 жамоаси эса “Инспайр” жамоасига қарши муросасиз баҳс олиб боришди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика