Latest news

22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  52 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  5 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  13 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0

"Металлург": 8 нафар футболчи жамоани тарк этди News

"Металлург": 8 нафар футболчи жамоани тарк этди

Суперлиганинг барча жамоалари сингари Бееободнинг "Металлург" жамоасида ҳам янги мавсум тадорига аллақачон бошланган.

Жамоа ўйинчилари 6 январь санасида тўпланишди. Икки кун мобайнида тиббий кўрикдан ўтилди. Ҳар куни бир маҳалдан жисмоний тайёргарликни тиклаш машқлари олиб борилди. Ҳозирда эса машғулотларга тўлиқ киришилган. Тўп билан ишлаш, тренажер залида жисмоний ҳолатни тиклаш жараёнлари қизғин тус олаяпти. Ўз навбатида машғулотлар натижаси назорат учрашувлари орқали ўрганилмоқда, таҳлил этилмоқда.

Жумладан, куни кеча бир ҳафталик машғулотлар самараси йиғинда бўлиб турган футболчиларнинг иккига бўлинган ҳолда кўрик учрашуви билан якунланди. Унда "қизиллар" жамоаси Аброр Тошқўзиевнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очган бўлса-да, якунда мағлубиятга учради. Шаҳзод Убайдуллаев, Иброҳим Турғунбоев ҳамда Маҳмуд Қудратуллаев томонидан киритилган голлар "яшиллар"га ғалабани тақдим этди.

Илгари хабар берганимиздек жамоада сезиларла ўзгаришлар бор. Ижара муддати тугаган уч нафар ҳамда бошқа жамоада ўйнашни ихтиёр этган беш нафар футболчи бекободликлар сафини тарк этган эди. Айни пайтда уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида Суперлиганинг бир қатор жамоаларидан маҳоратли ҳамда иқтидорли ўйинчилар "Металлург" йиғинига жалб этилган. Кўрикда бўлиб турган футболчилардан кимлар жамоада қолиши назорат учрашувларидан кейин маълум бўлади. "Металлург" январь ойининг ўзида тўртта кўрик учрашувини ўтказиш учун Суперлига ҳамда Про лига жамоалари билан келишиб олган. Шулардан биринчиси кейинги дам олиш куни Фарғонанинг "Турон" жамоасига қарши ўтказилади.


П.С. "Металлург" матбуот хизмати клубни тарк этган футболчилар айнан ким эканлиги борасида хабар бермаган.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика