Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

"Металлург" 4 нафар футболчи билан шартнома имзолади News

"Металлург" 4 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Мавсум яқинлашган сайин Суперлига жамоалари ўз таркибларини кучайтириш ҳаракатини кўришмоқда.

Жумладан, мухлислар 2018 йилги мавсумда Бекободнинг “Металлург” жамоасида ҳам бир қатор янги номларни кўришади. Ўтган ҳафта йиғин якунларига кўра жамоа кўригида бўлиб турган Дилёрбек Ирматов билан шартнома имзоланди.

Дилёрбек Ирматовни футбол мухлислари Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги иштироки орқали яхши танишади. Ирматов бунгача саккиз мавсум “Нефтчи”да муваффақиятли тўп тепган.

Тез орада бекободликлар сафини тўлдирган ўйинчиларнинг қайси рақамларда майдонга чиқиши маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Дилёрбекка қадар “Металлург” дарвозабон Никита Рибкин, ҳимоячи Шерзод Файзиев ҳамда ярим ҳимоячи Шаҳзодбек Шаймановлар билан шартномани расмийлаштирган эди. Қуйида ушбу футболчилар ҳақидаги маълумотлар билан танишинг:


Никита Рибкин

20 январь 1991 йилда туғилган, 27 ёшда
2018 йилдан “Металлург” билан шартнома имзолади.
2011-2016 йилларда “Пахтакор”, 2016-17 йилларда “Қўқон 1912” жамоаларида ўйнаган. Олий лигада жами 36 учрашувда дарвозани қўриқлаган. 2015-16 йилларда Ўзбекистон Суперкубогида ўйнаган, 2011 йили Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган, 2012, 2014, 2015 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлган.


Дилёрбек Ирматов

30 апрель 1989 йилда туғилган, 28 ёшда
2018 йилдан “Металлург” билан шартнома имзолади.
2010-2017 йиллар оралиғида “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя этган. 187 учрашувда майдонга чиқиб, 5та гол урган, 48 марта огоҳлантирилган, 1 марта майдондан четлатилган. Ўтган мавсумда 27 ўйинда майдонга тушиб, 4та сариқ карточка ишлаган ва шулардан иккитасини битта ўйинда олганлиги боис майдондан четлатилган.


Шерзод Файзиев

6 февраль 1992 йилда туғилган, 26 ёшда.
2018 йилдан “Металлург” жамоаси билан шартнома имзолади.
Икки карра Ўзбекистон чемпиони (2016, 2017), икки марта Ўзбекистон кубоги соҳиби (2016, 2017). 2011-15 йилларда “Машъал”, 2016-17 йиллардан “Локомотив”да ўйнаган. Олий лига мусобақаларида жами 101та учрашувда майдонга чиққан. 80 учрашувда асосий таркибда бошлаган бўлса, 21та учрашувда заҳирадан ўйинга қўшилган. 2та гол урган. 7 марта огоҳлантирилган. Бир мавсумда 3тадан кўп сариқ олмаган. Майдондан четлатилмаган.


Шаҳзод Шайманов

2 апрель 1992 йилда туғилган, 25 ёшда.
2018 йилдан “Металлург” билан шартнома имзолади.
2012 йилдан “Машъал” таркибида ўйнаб келган. 2014 йилги мавсумнинг биринчи ярмини “Андижон” сафида ўтказган. Олий лига мусобақаларида жами 114 та учрашувда майдонга чиққан, 11 та гол киритган, 21 марта огоҳлантирилган. 2013 йили мамлакат биринчилиги ғолиби бўлган, 2015 йили эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика