"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди
		
		19 jul 2024 11:46
        News	
	 
				 
				"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди
Кеча жамоа 2 нафар ўйинчи билан шартномани бекор қилди. Булар – марказий ҳимоячи Аббос Отахонов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов.

28 ёшли Аббос Отахонов фаолиятини Таиландда давом эттириши боис клуб билан хайрлашди. У "Металлург" таркибида 2018-2020, 2022 ҳамда 2024 йиллар давомида 95 та ўйинда майдонга чиққан. 3 та гол урган ва 19 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 10 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.
Сардор Абдураимов эса 2023 йилнинг иккинчи ярмидан "Металлург" шарафини ҳимоя этиб келди. Бекободликлар сафидаги бир йиллик фаолияти давомида Абдураимов 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 4 та ўйинда тўп тепиб, 2 та тўп киритди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments