Latest news

07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  0 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16

Мессининг сири фош бўлди. У ўйин пайтида таблетка қабул қилар экан News

Мессининг сири фош бўлди. У ўйин пайтида таблетка қабул қилар экан

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси ярим финалида "Барселона" ўз уйида "Ливерпуль"ни 3:0 ҳисобида таслим этди, иккинчи баҳсда эса инглизлар ажойиб камбэк намойиш этиб, финал йўлланмасини нақд қилишди.

Аммо ҳозир "Камп Ноу"даги ўйинга тўхталсак. Ўша учрашувда Месси қаҳрамонга айланди. У фаолиятидаги 600-голини урди, 9 марта муваффақиятли алдаб ўтишни амалга оширди (ҳаммадан кўпроқ).


МЕССИ ҚАНДАЙДИР ТАБЛЕТКАЛАР ТАНОВУЛ ҚИЛАР ЭКАНМИ?

"Ливерпуль" "Барселона"ни югуришга мажбур қилди. "Қизиллар" Испаниядаги баҳс мобайнида 111,132 км. босиб ўтган бўлса, каталонияликларнинг масофаси 109,717 км.ни ташкил қилди (одатдагидан 4 км. кўп). Месси ҳам кўп ҳаракатланди.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам Лео бошқа форвардлардан кам югуради. Месси ўтган мавсум ўртача ҳар бир баҳсда 7,5 км.ни босиб ўтган бўлса, Роберт Левандовски - 10 км, Криштиану Роналду - 8,7 км, Душан Тадич - 12 км. югурган. Месси камҳаракат бўлсада, ўйин пайтида таблетка қабул қилади.


"Ливерпуль"га қарши баҳсда камералар ушбу вазиятни пайқамади. Аммо буни кўпчилик билади. Бу ҳақида 2017 йилнинг октябрида, "Олимпиакос"га қарши ўйиндан кейин билиб қолишган. Ўшанда камералар Лео гетраси орасидан қандайдир таблеткани олиб, ютиб юборганини суратга олган. Тезда шубҳа пайдо бўлган. Месси допинг қабул қиладими? Йўқ, бу шунчаки глюкоза таблеткаси эди.

Глюкоза - моносахаридлар орасидаги энг кераклиларидан бири ҳисобланади. Бу углевод алмашинувидаги муҳим компонент. У камайса одам секинлашади, уйқингиз келаверади, ҳолсизлик кузатилади, эътибор сустлашади.


Месси - ўйин пайтида бундай таблеткалар қабул қиладиган ягона футболчи эмас. Шунчаки унга бўлган эътибор жуда баланд. Мана масалан, МЮга қарши баҳс олдидан "Барселона" ходими Леога таблетка бергани камералар обьективига тушиб қолди.

УГЛЕВОДЛАР НЕГА МУҲИМ?


Football Medicine интернет журналида ўйин пайтида углеводлар қабул қилиш муҳимлиги ҳақида батафсил ёзишибди.


Ўйин пайтида мушак гликогени энергия ишлаб чиқаради. У гюкоза қолдиқларидан ҳосил бўлади. Ўйин пайтида гликоген 90дан 37%га тушиб кетади. Натижада мушакнинг алоҳида толалари энергиясидан айрилади ва бўшаб қолади. Гликоген даражаси маълум бир нормадан тушиб кетганида, турли ҳаракатлардаги фойдалилик фоизи пасаяди. Сиз осонлик билан бажара оладиган ҳаракат ва финтлар ўхшамайди, чарчоқ кучая бошлайди.


Иккинчи бўлимда футболчиларнинг жисмоний ва техник кўрсаткичлари пасайиб кетиши ҳаммага маълум: югуриш интесивлиги даражаси камаяди, тўпга эгалик қилиш, зарба ва паслар фоизи сезиларли даражада тушиб кетади. Ўтган мавсум Чемпионлар лигасида голлар кўпроқ 61-75 дақиқалар оралиғида урилган. Айнан гликоген пасайган пайтда. Буни тактик ва стратегик ўзгаришлар билан тушунтириш мумкин, аммо кўпроқ чарчоқ бунга муҳит яратади.


Football Medicine тадқиқотига кўра, ўйинга бир неча кун қолганда диетанинг бой углеводлари билан танадаги гликоген даражасини кўтариш чарчоқ секинлашишига ёрдам беради.


Учрашув давомида қондаги глюкоза концентрациясини барқарор ушлаб туришда 

ўйиндан олдин ва баҳс давомида углевод тановул қилиш тавсия қилинади. Аммо бунинг ўзига хос нозик нуқталари бор.


Углевод тановул қилиш ўйиннинг биринчи яримида глюкоза даражасини кўтаришга ёрдам беради, аммо бутун баҳс қондаги глюкоза миқдорини ушлаб тура олмайди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида барибир глюкозанинг вақтинча пасайиши - гипогликемия содир бўлади. Гипогликемия ўйин пайтида углеводи бор ичимлик ичган одамларнинг 60%да содир бўлади.


Бу жисмоний юкламалар чақирадиган инсулиннинг таъсирчанлигига боғлиқ бўлиши мумкин. Инсулин - организмдаги углеводлар алмашинувини назорат қилувчи гормон. Унинг асосий вазифаси - қондаги глюкоза концентрациясини камайтириш. Инсулиннинг тескари эффекти ҳам бор. Баъзи спортчиларда қанд касали бор. Масалан, "Реал" ҳимоячиси Начо Фернандесда. У 12 ёшидан бери инсулин қабул қилади ва доимо қондаги шакар ва глюкоза миқдорини назорат қилиши шарт.


УГЛЕВОДЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ ИДЕАЛ ФОРМУЛАСИ ЙЎҚ


Углеводларнинг қондаги реакция динамикаси уни қабул қилиш вақтига боғлиқ. Ҳеч бир ҳолатда спортчи тўлиқ фойдада бўлмайди.


Хотиржам ҳолатда углевод қабул қилсангиз қондаги глюкоза миқдори ошади, у эса инсулин ажралишига сабабчи бўлиб, ҳар иккисининг қондаги даражаси нормаллашади.


Агар углеводни ўйин пайтида, масалан, биринчи бўлимнинг ўртасида қабул қилсангиз (Месси каби) инсулин ажралиши секинлашади ва сизда оддий қилиб айтганда катта куч пайдо бўлади.


Қондаги глюкоза миқдори ўйин пайтида қарор қабул қилиш ва маълум бир ҳаракатларни бажаришда катта рол ўйнайди. Масалан, қонда глюкоза кўп бўлса сиз тез ўйлайсиз, вазиятни яхшироқ тушунасиз. Бироқ вақтдан ташқари қандай углеводларни қабул қилиш кераклигини билиш ҳам муҳим.


Масалан, изомальтулоза, фруктоза, галактоза ёки трегалоза каби углеводларни катта дозада қабул қилсангиз, ошқозонда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бир неча йил олдин Месси ўйин пайтида қайд қилганини эсласангиз керак. Аммо сўнгги бор бундай ҳолат 2016 йилнинг декабрида бўлган.

Ўшандан бери камералар қаршисида Лео қайд қилмади. Бу нотўғри углеводлар туфайли содир бўлгани исботланмаган. Аммо шунга қарамай "Барселона" шифокорлари препарат қабул қилишнинг тўғри формуласини топди деб тахмин қилиш мумкин.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика