Latest news

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  122 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Мессининг «Олтин тўп»—2019 тақдирлаш маросимидаги нутқи News

Мессининг «Олтин тўп»—2019 тақдирлаш маросимидаги нутқи

Лео навбатдаги совринидан сўнг йиғилганлар олдида нутқ сўзлади.

“Аввалоси менга овоз берган журналистларга ташаккур изҳор этаман. Клуб ва терма жамоадаги барча шерикларимга ушбу йилда қайд этган натижаларимдаги ёрдамлари учун раҳмат айтаман.

Сизлар ушбу мукофотнинг бир қисмисиз. Шахсий ва спортдаги ҳаётим шундай кечаётганидан мамнунман. Йилдан йилга ёшим ҳам катта бўлиб бормоқда. Аммо мен ҳеч қачон энг яхши бўлиш учун меҳнат қилишдан тўхтамайман. Индивидуал совринлар ҳар доим муҳим. Бироқ улар доимо иккинчи даражали. Биринчи ўринда, албатта, жамоавий мақсадлар, совринлар. Бунга эришиш учун ҳар йили ҳаракат қиламан. Ҳамма совринларни ютиш учун курашга шайланаман. Лекин қачондир уларни ютасан, қачондир эса йўқ. Ўзим ёқтирадиган, ўзим яхши кўрган клуб тарихининг бир қисми бўлишдан хурсандман.

Дунёнинг энг яхши клубларидан биридан эканимдан ғурурланаман. «Олтин тўп»дек совринни қўлга киритиш эса бундай клуб номини янада юксакларга кўтаради. Бугун ва яқин кунларда оилам билан буни байрам қиламиз. Кўрамиз бизни олдинда яна нималар кутмоқда экан”, — дейди Месси.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика