Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  13 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Мессининг ҳашаматли ҳаёти: Уй, яхта, машиналар, шахсий самолёт News

Мессининг ҳашаматли ҳаёти: Уй, яхта, машиналар, шахсий самолёт

Дунёнинг энг яхши футболчиси қандай яшаётганини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лионель Месси сўнгги ҳафтада "Барселона" билан ЛаЛига чемпиони бўлди, деярли бир ўзи "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди. Бундай ҳафтадан сўнг тикланиш керак, чунки даҳолар ҳам дам олиши керак. Месси ўз уйида, оиласи даврасида дам олишни ёқтиради. Лионель кейинги учрашувлар учун куч тўплайдиган уй қандай кўринишда эканлигини намойиш этамиз.


Уй

Уйнинг таъмир ишларига кетган маблағ билан ҳисоблагандаги нархи - 6 млн. евро.

Лионель Мессининг кошонаси Барселона яқинидаги Кастельдефельсе шаҳарчасида жойлашган.

Мессининг жамоадоши Иван Ракитич Лео ҳақида қизиқ воқеани айтиб берган: "Месси Барселона яқинидаги Кастельдефельседан уй сотиб олганида, унинг қўшнилари кўп шовқин қиларди. Лео хотиржам яшаш учун уларнинг ҳам уйини харид қилди". Айтишларича Месси икки уй ўртасига девор қурмоқчи бўлган, аммо қўшнилар судга бериш билан таҳдид қилгани учун қўшни уйни ҳам сотиб олишга мажбур бўлган.

Бу Google Maps томонидан тақдим этилган суратда футболчининг уйи акс этган. Аввал бу ҳудудда майдон йўқ эди, аммо Лионель ўғиллари - Тьяго ва Матео учун футбол майдончаси қурдириб берди.


Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо Мессининг уйи Барселона аэропорти ишига таъсир қилар экан. "Vueling Airlines" компанияси президенти айтишича, Барселонадаги аэропорт бир нечта қўниш ва учиш йўлакларини қурмоқчи бўлган, аммо... "Сизга Мессининг уйи устидан учиб ўтишга рухсат беришмайди. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ" - дейди авиакомпания президенти.


Лионель Мессининг уйи уч қаватдан иборат. Унинг деярли ҳар тарафида айвонлар ва панорамали ойналар бор. Шу туфайли уйнинг деярли ҳар бир хонасига қуёш тушади. Уйнинг ички дизайни чиройли ўртаерденгизи услубида безатилган. Уйда тренажер зали мавжуд ва формада бўлиш учун Лионель ҳар куни шуғулланиши мумкин.

Уй ажойиб боғ билан ўралган. Мессининг хотини Антонеллла бу боғда болалари билан сайр қилишни яхши кўради. Леонинг ўзи эса у ерда ит билан ўйнашни ёқтиради.


Яхта

Maiora Seven C (10 млн. фунт)

Маълум бўлишича, Мессининг яхтаси футбол юлдузлари орасидаги энг қиммати экан. Унинг номи Maiora Seven C. Яхтанинг нархи 10 млн. фунт. У соатига 25 миль тезликкача чиқа олади. Месси - Ибица ороллари ишқибози, шу сабабли у тез-тез яхта ўша ерга бориб, дўстлари билан дам олишни яхши кўради.


Машиналар

Месси гаражидаги умумий машиналарнинг умумий нархи 35 млн. евро. Тахминларга кўра, унинг гаражида 11та машина мавжуд. Месси дунёдаги энг қиммат Ferrari машинасини сотиб олишидан аввал қолган "тойчоқлар"нинг нархи 3 млн. евро эди. Бир неча ой олдин Лео аукционда 1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 335 S Spider Scaglietti машинасини 32 млн. еврога сотиб олганди. Месси автопаркида қуйидаги компанияларнинг машиналари мавжуд: Maserati, Ferrari, Audi, Mercedes, Lexus, Chrysler, Toyota, Dodge, Cadillac, Range Rover.


Шахсий самолётлар

Embraer Legacy 650

Бу самолёт 14 кишига мўлжалланган, аммо унинг асосий устунлиги - самолёт 1135 кг. гача бўлган юкни кўтара олади. Нархи - 28,3 млн. евро.


Gulfstream V (13 млн. евро)

Ушбу самолётда 16та жой мавжуд ва улар 8та ётоққа айланиши мумкин. Учоқда 2та ваннахона ва 2та ошхона мавжуд. Борт думида Мессининг рақами - 10 акс эттирилган. Трапда эса Месси оила аъзоларининг исми ёзилган. Лео бу самолётни оиласи билан Аргентинага учиш учун сотиб олган.


Уй ҳайвонлари

Мессининг Халк исмли севимли ити бор.

Уни Антонелла 2016 йилда туғилган кунига совға қилган. Бу турдаги итларнинг узунлиги 67 см, вазни 55-65 кг.гача бўлади. Халкни Месси уйига олиб келишганида у кучукча эди, бироқ тез орада Мессидан катта бўлиб кетадиганга ўхшайди. Лионель бу "олапар"ни яхши кўради.


Оила

Месси оиласини жуда яхши кўради. Уни хотини ва 3 нафар фарзанди бор: Тьяго, Матео ва Чиро. Лео болалари учун ҳамма нарсага тайёр. Уларнинг оиласи тақлид учун намуна.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика