Latest news

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  5 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  180 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Мессига янги лақаб ўйлаб топилди News

Мессига янги лақаб ўйлаб топилди

"Барселона" клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилияда ўтаётган Америка Кубогида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда ва бу орада янги лақабга эга чиқди.

Ижтимоий тармоқларда 34 ёшли футболчини "Анқара Месси" деб номлашмоқда ва бу лақаб сўнгги кунларда Мессига "ёпишди". Лақаб муаллифи аргентиналик футбол муҳлисаси ва ютубер Лукита Родригес, деб ишониляпти. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 14 йил аввалги видеони жойлаштирди. Видеода ёш Мессининг "Хетафе" билан ўйиндаги 7-8 футболчини алдаб ўтиб урган голи ва бу голга шарҳловчининг "Анқара Месси, Анқара Месси" қабилидаги реакцияси акс этган. Аслида шарҳловчи каталончалаб "Encara Messi", яъни "Ҳали ҳам Месси" деб айтган эди. 

Янги лақаб тезлик билан тарқала бошлади ва сешанба куни "Анқара Месси" жумласи Аргентина телеканаллари эфирида ҳам айтилди. Аргентина футбол Федерацияси ва Туркиянинг "Анқарагюжю" клуби Twitter саҳифалари ҳам четда қолишмади.

Бундан ташқари, Испаниянинг Marca нашри Мессининг янги лақаби тўғрисида қайд чоп этди.

Америка Кубогида Аргентина терма жамоаси чорак финалга йўл олди. Бу босқичда жамоа 4 июль куни Эквадорга қарши ўйнайди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика