Мессига нисбатан қўполлик ишлатган Рамос битта ўйинга четлатилди
25 apr 2017 22:43
News
Мессига нисбатан қўполлик ишлатган Рамос битта ўйинга четлатилди
“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос битта ўйинга дисквалификация қилинди.
“Барселона”га қарши (2:3) учрашувда испаниялик ҳимоячи Мессига нисбатан ишлатган қўполлиги боис ҳакам томонидан майдондан четлатилганди.
Испания қироллиги футбол федерацияси мусобақалар ўтказиш қўмитаси футболчини битта учрашувга четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Рамос фақатгина “Депортиво”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments