Latest news

01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  3 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  33 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Месси, Хави, Иньеста... "Барселона" юлдузлари Маскерано билан ҳайрлашдилар News

Месси, Хави, Иньеста... "Барселона" юлдузлари Маскерано билан ҳайрлашдилар

Аргентиналик футболчи Хавьер Маскерано 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.

У бир қатор номдор клубларда тўп тепди. "Барселона" да эса чин маънода порлади. 

Маълумот учун, Маскерано клуб сафида қуйидаги натижаларга эришган:

ЕЧЛ×2

УЭФА Суперкубоги×2

Испания чемпиони×4

Испания Кубоги×2

Испания Супергубоги×3

Каталония жамоаси мега юлдузлари Маскерано билан Инстаграмдаги саҳифалари орқали ҳайрлашдилар:

Лео Месси: " Шунча йил деярли ҳар куни кўришдик, кўп нарсларни бирга баҳам кўрдик... Биз Аргентинада, "Барселона"да ҳам қувончли, ҳам қийин дамларни бошдан кечирдик. Кетганингиздан бери сизни соғинамиз. Сиз ва оилангизга доимо яхшликлар тилайман"


Хави:"Хавьер, сиз билан ўйнаш жуда ёқимли ва шарафли эди. Ўзига хос профессионал, у қадар ҳам етакчилик қобилиятига эга бўлмаган камтарин шахс. Улкан ҳамда ёрқин фаолиятингиз билан табриклайман. Янги ҳаётингизда омад тилайман, дўстим"

Иньеста: "Янги фаолиятингизда омад ёр бўлсин, дўстим Маске. Кийиниш хонасида сиз билан бирга бўлиш, суҳбатлашиш, учрашиш... Буларнинг ҳаммасидан мамнунман. Чунки, сиз феноменсиз!"


Неймар: "Маске, футболда эришганларингиз билан табриклайман. Футболчи ва шахс сифатида феноменсиз! Сиз билан ажойиб дамларни баҳам кўришдан бахтиёр эдим. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Келгусидаги ишларингизга омад. Ҳаммаси учун РАҲМАТ МАСКE!"

Луис Суарес: "Сўнги 10 йилликнинг энг муҳим ярим ҳимоячиларидан бири футболни тарк этди. Сиздек буюк мутахассис ва буюк инсон билан кийиниш хонасида унитилмас лаҳзаларни бошдан кечириш мен учун шараф. Футбол сизга берган барча такрорланмас онларни ёдда сақланг. Мени "Барселона"да қабул қилганингиз, муносабатингиз учун миннатдорчилик билдираман"

Чиндан ҳам Хавьер ажойиб инсон, такрорланмас футболчи эди. "Барса" мухлислари унинг супер ўйинларини асло унитишмайди. 

GRACIAS MASCHERANO!


Сарвиноз Рахмонқулова

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика