Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин
18 apr 2025 17:31
News
Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин
Аргентиналик собиқ футболчи Карлос Тевес хайрлашув учрашувини ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Goal.com хабар берди.
Собиқ форвард 2022 йилда бутсаларини михга илган бўлса-да, аммо ҳозирги пайтга келиб хайрлашув ўйини ҳақида ўйлаяпти. У собиқ жамоадошлари ва терма жамоадошлари орасидан кўплаб юлдузларни, жумладан, Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

"Мен албатта хайрлашув ўйинини ўтказаман, фақат қулай вақт топишим керак. Мен Мессини ҳам, Роналдуни ҳам таклиф қилмоқчиман", – деди собиқ ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Тевес "Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналду билан, Аргентина терма жамоасида Лионель Месси билан бирга тўп тепган.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Comments