Latest news

00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  0 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  1 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  3 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  8 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  7 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8

Месси ва Неймар нима ҳақида суҳбатлашишганди? Паредес жавоб берди News

Месси ва Неймар нима ҳақида суҳбатлашишганди? Паредес жавоб берди

Леандро Паредес Америка Кубоги финалидаги Неймар ва Лионель Месси суҳбати ҳақида гапирди.

Копа Америка финалидан сўнг, Месси ва Неймарнинг бир-бирини бағрига босгани барчанинг диққат марказида эди. Улар финалдан сўнг, кийиниш хонасига кетаверишдаги зинада суҳбатлашишгани ҳам жуда кўпчиликнинг эътиборини тортганди. Месси ва Неймарнинг ёнида бўлган Леандро Паредес ўша суҳбат нима ҳақида бўлганини сўзлаб берди.

"Биз финал ҳақида ҳам, Мессининг "Барселона"даги келажаги ҳақида ҳам гаплашмадик. Биз шунчаки ҳаёт ҳақида, оиламиз билан қандай ҳаёт кечираётганимиз ҳақида гаплашдик. Месси ва Неймар ёзги таътилни қаерда ўтказиш ҳақида суҳбатлашишди. Кейинги 45 кунги режалар ҳақида сўз борди. Финал ҳақида эса ҳеч қандай гап бўлгани йўқ. Биласизми, Лео ва Неймар шунчалик машхур юлдуз бўлишларига қарамасдан, бир-биридан камтар ва оддий йигитлардир. Шундай муҳим финалдан сўнг, бу каби мавзуларда гаплашишлари ҳам бунга исбот бўлади", -деди Леандро Паредес.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика