Latest news

18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  0 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  3 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  5 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  10 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  18 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  6 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  8

Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди News

Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди

Бугун Хитой бозорининг биринчи рақамли савдо белгиларидан бири бўлган "Huawei" компанияси, Тошкентда ўзининг янги қаҳрамонини таништирди.

Унга кўра, "Globe Soccer Awards" соврини соҳиби, жаҳон рекордчиси компаниянинг Осиёдаги юзига айланди. Компаниянинг Тошкентдаги офисида, тақдимот ва шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Жамоанинг PR менеджери Даврон Азизов кириш сўзида, нима учун "Huawei" ўзбекистонлик реферини танлагани ҳақида айтиб ўтди.

- Равшан Эрматовни компания билан шартнома имзолагани бизни қувонтирмай қолмади. Ҳамюртимизни дунё футболида тутган ўрни катта. Шунинг учун ҳам бизнинг қароримизни изоҳлаб  ўтирмаймиз. Бу икки тамонлама манфаатли шартнома бўлди.


Шундан сўнг, сўз Равшан Эрматовга берилди.

"Ассалому алайкум, "Нихау" (хитойча саломлашиш), -  дея сўз бошлади ФИФА рефериси.

- Таклифингиз учун раҳмат. Таклифни ўрганиб чиқар эканман, хитойлик дўстларим билан маслаҳатлашдим. Шунда улар, 1.5 млрд аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда "Huawei" катта ўрин тутиши ва бу тўғри қарор бўлишини такидлаб ўтишди, шунда иккиланиб ўтирмай рози бўлдим. Яна бир сабаб, компания спортнинг футбол турига бўлган эътиборини юқорилиги бўлди.


Шундан сўнг Равшан Эрматов ва "Huawei" ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартнома имзолангач, компаниянинг директори Ван Пен энг сўнгги моделдаги телефон ва соатни эсдалик учун 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳакамига тақдим этди. 

"Равшан билан келишганимиздан хурсандмиз. Бу "Huawei" тарихидаги катта кун. Шу кунгача биз Месси, Левандовский, Санчес ва Родригес каби юлдузлар билан шартнома имзоладик. Бугунгиси айнан Сизларнинг ҳамюртларингиз бўлди. Юртингизда футболнинг ривожига муносиб улуш қўшамиз деган умиддамиз", - дейди жаноб Пен.


Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика